← Назад
Решение #2832806 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19493-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили С.Файзиев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
А.Убайдуллаев иштирокида, даъвогар «А» МЧЖ суд тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 772321429 сўм асосий
қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «А» МЧЖнинг (келгуси ўринларда – даъвогар) суд тугатиш
бошқарувчиси И.Исмаилов судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б»
МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 772321429 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъвогар корхона томонидан ҳеч
қандай маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини, ҳисоб-фактура эса
адашмовчилик туфайли тасдиқланиб юборилганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 4-1104-2402/2703-сонли иш бўйича 2024 йил 29
октябрдаги ҳал қилув қарори билан «А» МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб
эълон қилинган ва тугатиш доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш ишлари давомида «А» МЧЖ томонидан жавобгарга ҚҚС
билан 772321429 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида 2023 йил
30 сентябрь кунги 1-сонли ҳисоб-фактура тасдиқланган бўлса-да, бироқ
жавобгар томонидан пул маблағлари тўланмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Гарчи, тугатиш бошқарувчиси томонидан судга маҳсулот етказиб
бериш учун асос бўлган шартнома тақдим этилмаган бўлсада, жавобгарга
маҳсулот етказиб берилганлик ҳолати электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура
билан ўз исботини топади.
Мазкур ҳолатда, даъво талаби асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 772321429 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта
харажати, жавобгар ҳисобидан бюджетга 15446428,56 сўм давлат божи,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 103000
сўм суд харажати ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 772321429
асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
«Б» МЧЖ ҳисобидан:
- Республика бюджетига 15446428,56 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига
103000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов