← Назад
Решение #2832845 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 133 | — | law | |
| ида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ИПКнинг | 133 | — | law | |
| келишув битимининг мазмуни ИПК | 132 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law |
Текст решения
8 176 символов
4-1001-2518/115354-сонли иш
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Қумқўрғон тумани
2025 йил 16 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмонов раислигида,
судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида даъвогар “NA IONAL ECO
OIL” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “MINOR SHODASI”
фермер хўжалигига нисбатан берилган даъво аризасини тарафлар
иштирокисиз, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш
ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “NA IONAL ECO OIL” масъулияти чекланган жамияти судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “MINOR SHODASI” фермер
хўжалигидан жами 155 913 649 сўмни ва олдиндан тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар ўзининг даъво аризасида ишни даъвогар иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Иш ҳужжатида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини
тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 133-моддасида келишув битимини
тасдиқлаш тўғрисидаги масала қайси суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд
томонидан суд мажлисида кўрилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда
тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги
келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, учинчи
қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу боисдан, суд ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмаган
бўлсада, судга ёзма равишда ариза ва келишув битимини тақдим этиб, унга
кўра тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги сабабли даъво бўйича
иш юритишни тугатишни сўраган.
Суд, даъвогарнинг аризаси ва унга илова тариқасида тақдим этилган
келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан тарафлар ўртасида
тузилган келишув битимини тасдиқлашни, низо бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди.
Тарафлар томонидан 2025 йил 15 декабрда тузилиб имзоланган келишув
битимида қуйидагиларни назарда тутган:
- жавобгар “MINOR SHODASI” фермер хўжалиги даъвогар “NA IONAL
ECO OIL” масъулияти чекланган жамияти олдидаги 97 446 030,6 сўм
қарздорликни ихтиёрий равишда 2025 йил 28 декабрь санасига қадар тўлиқ
тўлаб бериш мажбуриятини олиши;
- даъвогар “NA IONAL ECO OIL” масъулияти чекланган жамияти даъво
талабидаги қолган барча талаблар (зарар, бой берилган фойда, 2024 ва
2025 йиллар учун инфиляция тўлови ва пеня ундириш) талабларидан воз
кечиши;
- жавобгар “MINOR SHODASI” фермер хўжалиги даъвогар “NA IONAL
ECO OIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ва 1 559 136 сўм давлат божини
2025 йил 28 декабрь санасига қадар тўлаши тўғрисида келишилган.
ИПКнинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битими ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан
кейин тузилган ҳисобланади.
Бундан ташқари, ИПКнинг 132-моддасига асосан келишув битими ёзма
шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг
вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан
келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги
қоидалар кўрсатилиши керак. Келишув битимида жавобгар томонидан
мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб
қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ
ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини
тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар
кўрсатилиши мумкин.
ИПКнинг 133-моддасига мувофиқ келишув битими тузган шахслар уни
ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда
бажаради. Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган
муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг
илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида,
2
суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси
билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 204-сонли “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини
тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим
масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 7-13-бандларида қуйидагича
тушунтиришлар берилган:
Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига
қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини
тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги
тушунтирилсин.
Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни
ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари
аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг
мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб
чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
Келишув
битими
тарафларнинг
бир-бири
олдидаги
ўзаро
мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси
тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган
ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими тузилаётганида
қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида келишув
битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини
таъминлашдан иборатдир.
ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, иқтисодий суд иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар томонидан тузилган
келишув битимининг шартлари қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ёки
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, келишув битимини
тасдиқлашни, келишув бўйича олдиндан тўланган суд харажатларини
жавобгар даъвогарга тўлаб бериши назарда тутилганлигини инобатга олиб
ундирмасликни ҳамда ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 110, 130-133, 195-196-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар даъвогар “NA IONAL ECO OIL” масъулияти чекланган
жамияти ва жавобгар “MINOR SHODASI” фермер хўжалиги ўртасида
2025 йил 15 декабрда тузилиб имзоланган келишув битими қуйидаги:
- жавобгар “MINOR SHODASI” фермер хўжалиги даъвогар “NA IONAL
ECO OIL” масъулияти чекланган жамияти олдидаги 97 446 030,6 сўм
3
қарздорликни ихтиёрий равишда 2025 йил 28 декабрь санасига қадар тўлиқ
тўлаб бериш мажбуриятини олиш;
- даъвогар “NA IONAL ECO OIL” масъулияти чекланган жамияти даъво
талабидаги қолган барча талаблар (зарар, бой берилган фойда, 2024 ва
2025 йиллар учун инфиляция тўлови ва пеня ундириш) талабларидан воз
кечиш;
- жавобгар “MINOR SHODASI” фермер хўжалиги даъвогар “NA IONAL
ECO OIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ва 1 559 136 сўм давлат божини
2025 йил 28 декабрь санасига қадар тўлаш шартлари асосида тасдиқлансин.
4-1001-2518/115354-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрим устидан шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Усмонов
4