Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2504/7092 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение QUMQO Ответчик / Подсудимый QUM EX INVES
Source ID 0f821d74-c37d-4e15-a5cf-5cd0b0359bc0 Claim ID PDF Hash 9f885b72bcaf7df6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 535-моддаси ФК 535 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 849 символов
4-1904-2504/7092-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 16 декабрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, даъвогар “QUMQO’RG’ON PAX A OZALASH” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “QUM EX INVES ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 258 840 458 сўм асосий қарз, 16 565 789 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Боймуротов (2025 йил 11 декабрдаги 88-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Эшниёзов (2025 йил 20 октябрдаги 11-сонли ишончнома ва ордер асосида)лар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “QUMQO’RG’ON PAX A OZALASH” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “QUM EX INVES ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 258 840 458 сўм асосий қарз, 16 565 789 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тан олишини, пеня ундириш талабини эса рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 3 сентябрда 25/01-08-сонли асосий воситаларни ижарага бериш шартномаси тузилиб имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Ижарага берувчи” ўзига тегишли бўлган асосий восита ва ускуналарни “Ижарага олувчи”га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ижарага бериши, “Ижарага олувчи” эса ушбу “Ижара объекти”ни қабул қилиб олишига келишилган. Шартноманинг 2.1-бандида ижара ҳақи фойдаланилган давр учун бир ойга 258 840 458 сўмни ташкил этиши белгиланган. 2.2-бандида “Ижара объекти” учун ҳисобланган тўловлар ҳар ой учун олдиндан 100 фоиз “Ижарага берувчи”нинг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади деб белгиланган. Даъвогар шартнома шартларига кўра жавобгарга ижара объектини топширган бўлсада, жавобгар томонидан ижара тўловлари ўз вақтида тўланмаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2025 йил 31 октябрдаги 2-сонли ҳисоб фактура билан жами 258 840 458 сўмлик ижара хизматлари қабул қилиб олинган. Ижара ҳақи тўланмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида 258 840 458 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан, даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 2 ФКнинг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Шу боисдан, суд даъвогарнинг жавобгардан 258 840 458 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан 16 565 789 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида “Ижарага олувчи” шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги кераклиги тўғрисида келишилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги ва пеня миқдори тўғри ҳисобланганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топади. Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши 3 лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 258 840 458 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 5 508 125 сўм давлат божи ундиришни, давъонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 170, 176, 179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “QUM EX INVES ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “QUMQO’RG’ON PAX A OZALASH” акциядорлик жамияти фойдасига 258 840 458 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 5 508 125 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Усмонов 4