← Назад
Решение #2832857 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
11 444 символов
4-1301-2504/7999-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – Н.Джураев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – М.Фаязов
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳар
2025 йил 16 декабрь
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Умаров
раислигида, ҳайъат аъзолари А.Тўйчиев ва М.Фаязовдан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси С.Гайиров котиблигида, Жиззах вилоят прокурорининг катта
ёрдамчиси О.Хамроқулов, даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари **** (2025 йил 1 декабрдаги 40-сонли ишончномага асосан), жавобгар
Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси вакиллари **** (2025 йил
10 октябрдаги 03/05-сонли ишончномага асосан), **** иштирокида, Ўзбекистон
савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “****”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Сирдарё туман йўллардан
фойдаланиш унитар корхонасидан 724.657.144 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги ҳал қилув қарори устидан
берилган кассация шикоятини суд биносида очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 20 сентябрда 27-сонли
маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи сотиб олувчининг
буюртмасига асосан маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олади, сотиб олувчи
эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва ўз вақтида ҳақини тўлаш мажбкриятини
олган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 2.1-бандида шартнома икки томонлама
имзолангандан сўнг 10 банк куни ичида сотувчига олдиндан 30 фоиз тўловни амалга
оширади, қолган 70 фоиз тўловни белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилган санадан 3 банк куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартномага асосан
824.550.000 сўмлик маҳсулот етказиб берган.
Етказиб берилган маҳсулот жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Бироқ, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўловни амалга ошириб,
қолган 724.657.144 сўм қисмини шу кунга қадар тўламаган.
Натижада, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 724.657.144 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 июндаги ажрими
билан ишга Сирдарё вилояти бўйича ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Кассация шикоятида Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14
августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлсада, Сирдарё вилояти бўйича ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан, судлов ҳайъати мазкур кассация
шикояти уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қўллабқувватлаб, шартномага асосан жавобгарга қум ва шағал етказиб берилганлигини,
жавобгар қарзини қисман тўлаганлигини, маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида
ҳужжатлар мавжудлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикояти
асоссизлигини, шартномага асосан жавобгар томонидан қум ва шағал етказиб
берилган бўлсада, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан
рўйхатдан ўтказилмаганлигини, ушбу шартнома қонуний кучга эга эмаслигини
билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган 2023 йил 20 сентябрда 27-сонли шартнома ғазначилик хизмати бўлимида
рўйхатдан ўтказилмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасига асосан бюджетдан маблағ олувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида
тузилган барча шартномалар ғазначилик хизмати бўлимларида рўйхатдан
ўтказилгандан сўнг шартнома тузилган ҳисобланиши белгиланганлигини билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришини,
прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023
йил 20 сентябрда 27-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи сотиб олувчининг
буюртмасига асосан маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олади, сотиб олувчи
эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва ўз вақтида ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома икки томонлама
имзолангандан сўнг 10 банк куни ичида сотувчига олдиндан 30 фоиз тўловни амалга
оширади, қолган 70 фоиз тўловни белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилган санадан 3 банк куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартномага асосан
824.550.000 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Етказиб берилган маҳсулот жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун
қисман тўловни амалга ошириб, қолган 724.657.144 сўм қисмини шу кунга қадар
тўламаган.
Иш юзасидан қарор қабул қилишда биринчи инстанция суди даъвогарнинг
жавобгардан 724.657.144 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад
этишда тўғрисидаги қонуний тўхтамга келган.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 20 сентябрдаги 27-сонли
маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома Сирдарё вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси ва унинг бўлимларида рўйхатга олинмаган. Ушбу ҳолат Сирдарё вилоят
ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга тақдим этган 2025 йил 15 июлдаги
02-09/35-300-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасига мувофиқ юридик
мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган
маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар
томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан
ўтказилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан
ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари
томонидан ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш
ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин
кучга киради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарори 11-бандида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг
учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан
кейин кучга киради.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш
тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Демак, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган маҳсулот етказиб бериш
тўғрисидаги 2023 йил 20 сентябрдаги 27-сонли шартнома ғазначилик бўлинмасидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли ушбу шартнома тузилмаган битим
ҳисобланади ҳамда тузилмаган битим мажбурият келтириб чиқармаслиги боис
даъвогарнинг тузилмаган битим бўйича етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундириш
тўғрисидаги талаби асоссиз.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларга асосланган ҳолда даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган. Шу боис,
кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди ва уни
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув
қарорини қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя
қилинганлигини, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёҳуд бекор қилиш учун
асосларнинг мавжуд эмаслигини инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, Жиззах туманлараро иқтисодий суднинг 2025 йил
14 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация
инстанциясида кўриш билан боғлиқ 7.246.571 сўм давлат божини республика
бюджетига даъвогардан ундиришни, ихтиёрий тўланган 41.200 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажатини
даъвогардан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК 118, 283, 297, 299, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
7.246.571 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисобрақамига
103.000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
И.Умаров
ҳайъат аъзолари
А.Тўйчиев
М.Фаязов