← Назад
Решение #2832865 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10251-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 16 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар- «ААААААА»
MCHJ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасининг жавобгари– «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан
жами 10.897.002 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «ААААААА» MCHJ (бундан
кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «ВВВВВВВ» MCHJ
(бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 22
февралда 4-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига
мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга қиймати 316.871.800 сўмлик
тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар томонидан
етказиб берилган махсулот учун 7.264.668 сўм тўлов тўлаб берилмаган.
Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7.264.668
сўм асосий қарз, тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 3.632.334 сўм
пеня ҳамда олдиндан тўланган суд харажатлари ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилишини сўраган.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва
унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 22
февралда 4-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1, 3.1, 4.3 -бандларида, даъвогар жавобгарга
шартномада кўрсатилган махсулотларни етказиб бериши, жавобгар
оладиган маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз тўлов амалга ошириши
назарда тутилган.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан
жавобгарга қиймати 316.871.800 сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари
етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган махсулот учун
7.264.668 сўм тўлов тўлаб берилмаган.
Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа
бўлмаган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФКнинг 419-моддасига кўра эса, агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига
товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан
сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Демак, даъвогарнинг 7.264.668 сўм асосий қарзни ундириш талаби
қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли ва
қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонуни ҳамда шартноманинг 5.3-бандига кўра, жавобгар тўлов
мажбуриятини бузганлиги сабабли тўлов муддати кечиктирилган хар бир
кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 3.632.334 сўм пеня ҳисоблаб,
жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 4-бандига кўра,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини,
шунингдек кредитор олдиндан тўловни амалга оширилмай туриб
махсулот етказиб бериб, қарздорликни вужудга келишига ўзи сабабчи
бўлганлигини инобатга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириб, 908083,5 сўм миқдорида қаноатлантиришни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим
топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 7.264.668 сўм
асосий қарз, 908083,5 сўм пеня ундиришни, қолган талабларни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича
жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 412000 сўм давлат божи ва
41200 почта харажатлари ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«ААААААА» MCHJ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «ААААААА» MCHJ фойдасига
7.264.668 сўм асосий қарз, 908.083,5 сўм пеня ҳамда тўланган 41200 сўм
почта харажатлари жами 8.313.951,5 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган пеня ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилсин.
Республика бюджетига «ВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров