← Назад
Решение #2832880 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 169 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7663-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Муқумова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясида раислик этувчи Ҳ.Турсунов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов
ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абдсаттаровнинг
котиблигида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан Нишон туман фермерлар кенгашининг даъвогар
“Самандар нур” фермер хўжалиги манфаатида берган берган апелляция шикояти
бўйича ишни даъвогар раҳбари А.Болтаев (шахсий маълумотнома асосида),
жавобгар АТБ “Агробанк” вакили О.Абдурашитов (ишончнома асосида)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар “Самандар нур” фермер
хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
АТБ “Агробанк” ҳисобидан 1 052 824 500 сўм зарар ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ажримига асосан
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Нишон туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалик бўлими жалб
этилган.
Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талабини
қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб кенгаш томонидан даъвогар
манфаатида берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар
текширилмаганлиги, кредит шартнома шартлари жавобгар томонидан
бажарилмаганлиги,
кредит
маблағи
даъвогарга
асоссиз
равишда
ажратилмаганлиги, бунинг оқибатида даъвогар зарар кўрганлиги, даъво нотўғри
рад этилганлиги, талабномалар юборилганлиги, даъво талабида ҳақиқий зарар
(қилинган харажатлар) ва бой берилган фойда кўрсатилганлиги, даъвогарга кредит
ажратилиши лозимлиги ҳоким қарорларида белгиланганлиги, жавобгарнинг
кредит ажратиш мажбурияти кредит шартномаси тузилган пайтда вужудга
келганлиги каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, биринчи инстанция суди иш
ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлигини, кредит шартнома мажбуриятлари жавобгар
томонидан бузилганлигини, кредит маблағлари ажратиш вилоят, туман шаҳар
ҳокимининг қарори билан белгиланганлигини, аммо кредит ўз вақтида
ажратилмаганлигини, бунинг оқибатида даъвогар зарар кўрганлигини, ер
майдонида агротехник тадбирларни ўтказганлигини, суғурта полисини
расмийлаштириш жавобгар зиммасида эканлигини, тўлов топшириқномаларини
2
тақдим этилганлигини, ишга Марказий банк вилоят бошқармаси мутахассисини
жалб этиш лозимлигини, у томонидан берилган хулоса билан келишмаслигини,
хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузилганлигини, 120 млндан
сўмдан ортиқ пул маблағи сарфлаганлигини, ер майдонига ғалла экилмаганлиги
сабабли зарар кўрганлигини баён қилиб, ишда кенгаш вакилини иштирокини
таъминлаш учун ишни кўришни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисида
оғзаки илтимоснома тақдим этиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили илтимоснома ва шикоятда
келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини,
биринчи инстанция суди шартнома шартлари ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб,
қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли қарор қабул
қилганлигини, дастлабки суд мажлисида кенгаш вакили иштирок этганлигини, иш
ҳолатлари тўлиқ ўрганилганлигини, тўлов топшириқнома ва гаров таъминоти
даъвогар томонидан тақдим этилмаганлигини, шу сабабли кредит маблағи
ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганлигини, жавобгар томонидан
даъвогарга зарар етказилмаганлигини, талаб асослантирилмаганлигини баён
қилиб, илтимоснома ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида кенгаш вакили тегишли
равишда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, илтимоснома ва
шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогар раҳбарининг
ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини ва
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 17 сентябрда 10-F/ gr b nkG17377/25-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар
даъвогарга бошоқли дон ҳосили етиштиришни молиялаштириш учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз
олувчи (даъвогар)нинг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир бонитет баллига
нисбатан норматив ҳосил қийматининг 50 фоизигача, тайёрлов корхонаси
3
томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган норматив уруғлик қийматини
инобатга олган ҳолда 208 551 019 сўм миқдорида кредит маблағини ажратиши,
даъвогар эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган
шартларда қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар жавобгарга 2024 йил 2 октябрда 43-сонли ариза билан мурожаат
қилиб, 2025 йил ҳосили учун 59,99 гектар ерга ғалла экиб, 166,507 тонна дон
топшириш мақсадида контрактация шартномаси тузилганлиги, ҳозирда ер
майдонига агротехника ишларни олиб боришда асосий дизель ёқилғиси долзарб
бўлиб турганлиги, банк ходимларига 25-30 сентябрь ва 2 октябрь кунлари
учрашганда кредит анкета келмаган деб важ келтирилганлиги, ғалла экиш учун
агротехника ишлари кечикаётганлигини инобага олиб ёқилғи ва фосфорли ўғитга
кредит чиқаришда амалий ёрдам бериш сўралган.
Мазкур мурожаат юзасидан жавобгар томонидан 2024 йил 23 октябрда
01/794-сонли хат тақдим этилиб, фермер хўжалиги зарар кўриб ишлаётганлиги
ҳамда ноликвид балансга эгалиги, фермер хўжалигини кредитлаш банк томонидан
юқори таваккалчиликка эга деб топилганлиги сабабли фермер хўжалигига кредит
ажратиш рад этилганлиги маълум қилинган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йил 18 ноябрда 01/862-сонли
ҳамда 077-сонли хатлар тақдим қилиниб, 2025 йил ғалла имтиёзли кредит олиш
учун 17.09.2024 йилда 10-F/ gr b nk-G17377/25-сонли кредит шартномаси
имзоланганлиги, шу муносабат билан 2025 йил ғалла ҳосилини етиштириш учун
имтиёзли кредит ажратилиши маълум қилинган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 4 сентябрда талабнома юбориб, жавобгар
кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан, даъвогарга ғалла
ҳосилини етиштириш учун имтиёзли кредит маблағларини ажратиб бермаганлиги
учун фермер хўжалиги 59,99 гектар ер майдонига ишлов бериб, 65 центнердан
буғдой дон олишни режалаштирганлиги, 59,99*65=389 935 тонна*2 700 сўмдан
1 052 824 500 сўм етказилган зарарни қоплаб беришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво
ариза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари
ўрганиб чиқилиб, қонун ҳужжатлари нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келинган деб
ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФК 324-моддасининг учинчи қисмига кўра бой берилган фойдани
аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда
кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади.
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан
молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан
тасдиқланган “Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринда “Низом” деб юритилади)нинг 7-бандига
мувофиқ қарз олувчи кредит олиш учун унинг асосий талаб қилиб олингунча
сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган тижорат банкига
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агропортали орқали
ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази
таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ер участкасига эгалик ҳуқуқи
бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси ёки кўчмас мулк объектига бўлган
ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан
кўчирма);
бошоқли дон экинини жойлаштириш тўғрисидаги электрон рақамли имзо
билан тасдиқланган маълумотнома.
Нишон тумани ҳокими томонидан 2024 йил 7 сентябрда тасдиқланган
даъвогарнинг 2025 йил ҳосили учун буғдой экинлари жойлаштирилган ер
майдонлари тўғрисидаги маълумотномада даъвогар 2025 йил ҳосили учун буғдой
экинлари 4 та контурда жами 59,99 гектар майдонларга жойлаштирилганлиги,
норматив ҳосилдорлик 27,755 ц/гани ташкил қилиб, жами ялпи ҳосил 166,507
тоннани ташкил этиши қайд этилган.
Низомнинг 9-бандига кўра ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилган барча
зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тижорат банки томонидан қарз
олувчининг аризаси 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Қарз олувчининг аризаси бўйича ижобий хулоса қилинганда тижорат банки
филиали ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Кредит бериш рад этилганда тижорат банки рад этиш сабаблари
асослантирилган ҳолда 1 кун муддатда ёзма равишда қарз олувчини хабардор
қилади деб белгиланган.
Низомнинг 8-бандига асосан қарз олувчининг тўлов интизоми ва кредит
тарихидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таъминот турларидан бири қабул
қилинади:
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат
банки фойдасига суғурта қилинганлиги ёки қарз олувчининг бўлғуси ҳосилни
суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кафиллик ёки бошқа таъминот
турлари.
Доимий равишда тижорат банки олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида
бажариб келаётган қарз олувчига кредит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) берилиши мумкин.
Даъвогарнинг Агроплатформа орқали кредит ажратиш ҳақидаги аризаси
бўйича жавобгар томонидан ижобий хулоса қилиниб, тарафлар ўртасида 2024 йил
17 сентябрдаги №10-F/ gr b nk-G17377/25-сонли кредит шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.3-бандида кредит
маблағлари ҳосил етиштириладиган йилнинг 1 июнь санасига қадар агротехник
5
тадбирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан тақдим қилинадиган
буюртманома асосида босқичма-босқич ажратилиши белгиланган.
Кредит шартномасининг 2.4-бандида кредит таъминоти сифатида –
ликвидли мол-мулк гарови, кредит қайтмаслиги хавфининг суғурта қилинганлиги
тўғрисида суғурта полиси, кафиллик ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган
бошқа таъминот турлари берилиши мумкинлиги, 2.5-бандида, ссуда
ҳисобварағидан тўловлар мазкур кредит шартномасининг 2.1-бандида кўрсатилган
мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) “Қарз олувчи”нинг
тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилиши қайд этилган.
Лекин, даъвогар томонидан кредит маблағлари ажратилиши бўйича
буюртманома, кредит таъминоти сифатида таъминот турларидан бири, тўлов
топшириқномаси тақдим этилмаган.
Тарафлар ўртасидаги кредит шартномасининг 3.2.1-бандида “банк” “қарз
олувчи” томонидан кредит маблағини олиш учун зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим
этилмаган ҳолларда имтиёзли кредит ажратишни рад этиш ҳуқуқига эга эканлиги
назарда тутилган.
Низомнинг 19-бандига кўра буғдой (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги ёки
экин ҳолатининг қониқарсизлиги, шунингдек, агротехник тадбирларнинг
кечикиши натижасида кутиладиган ҳосилни олишнинг имкони йўқлиги
аниқланганда, бу ҳақда тижорат банки ва суғурта ташкилоти қарз олувчи билан
биргаликда уч томонлама далолатнома тузади. Ушбу далолатнома асосида
тижорат банки кредитлашни тўхтатади ва кредит ҳамда унга ҳисобланган
фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит
шартномасида келишилган бўлиши керак.
Бироқ, даъвогарнинг 2024 йил 2 октябрдаги кредит маблағларини
чиқаришда амалий ёрдам сўраб ёзган аризасига жавобан жавобгар томонидан
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида келишилмаган шартларда, яъни
фермер хўжалиги зарар кўриб ишлаётганлиги ҳамда ноликвид балансга эгалиги,
фермер хўжалигини кредитлаш банк томонидан юқори таваккалчиликка эга деб
топилганлиги, шу сабабли фермер хўжалигига кредит ажратиш рад этилганлиги
маълум қилинган.
Кредит шартномасининг 3.4-.4-бандида “қарз олувчи” мазкур шартноманинг
2.1-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича кредит маблағларини олиш билан
боғлиқ амалиётларни тегишли мобил иловалар орқали амалга ошириши
мумкинлиги келтирилган.
Аммо, даъвогар кредит маблағларини олиш билан боғлиқ амалиётларни
тегишли мобил иловалар орқали амалга оширмаган.
Кредит шартномасининг 3.3.9-бандида қарз олувчининг асосий
мажбуриятларидан бири сифатида кредит таъминотини расмийлаштириш учун
маблағлар, шу жумладан кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси
(тадбиркорлик хавфи) бўйича ўтказиб бериладиган суғурта мукофотини тўлаши
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
16 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 9-бандида
зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки
6
лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи
тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин
унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар ҳам кириши (ФК 14моддасининг иккинчи қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг
тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция)
сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини
белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги,
ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият
бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга
олиб аниқланиши шартлиги, хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб
бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш
ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг
харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни
сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи
буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни
ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли
билан аниқланиши зарурлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасида қайд этилган зарарнинг ҳисобкитобини муҳокама қилиб, даъвогарнинг 59,99 гектар ер майдонига ишлов
берилиб,
65 центнердан
буғдой
дон
олишни
режалаштирилганлиги,
59,99*65=389 935 тонна*2 700 сўмдан 1 052 824 500 сўм зарарни ташкил этиши
бўйича ҳисоб-китобини асоссиз деб тўғри ҳисоблаган.
Сабаби, мазкур ҳолатда даъвогар ва “Дунё-М” АЖ ўртасида 2024 йил
16 сентябрь кунида тузилган Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш
бўйича 10-F-DS 10924/25-сонли шартномага асосан даъвогар жами 166,507 тонна
буғдойни сақлаш учун етказиб бериш мажбуриятини олган бўлиб, Нишон туман
ҳокимлиги томонидан тасдиқланган маълумотномада норматив ҳосилдорлик ҳар
бир гектар учун 27,755 центнерни ташкил қилиши қайд этилганлиги ҳолатида
қайси ҳолатларга биноан ҳали экилмаган буғдойдан олиниши тахмин қилинган
бир гектар ер майдонида 65 центнердан ҳосил олиш режалаштирилганлиги,
назарда тутилган тайёр маҳсулотларни етиштиришдаги уруғлик буғдой, минерал
ўғритлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, агротехник тадбирлар ва ишчиларнинг
иш ҳақиси, фойдаланилган кредит маблағлари учун фоизлар ёки бошқа
харажатларни чегириб ташлаш йўли билан зарар миқдори асослантирилмаган.
Ўз навбатида даъво аризасида бой берилган фойда (зарар)ни ундириш
кўрсатилган бўлсада, аммо суд муҳокамаси давомида ушбу даъво талабида фермер
хўжалиги томонидан ер майдонига қилинган сарф-харажатлар (ҳақиқий зарар)ҳам
ҳисобланганлиги қайд этилган бўлиб, унинг ҳисоб-китоби асослантирилмаган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
5.1-бандида “қарз олувчи” имтиёзли кредит қарзига оид маълумотларнинг кредит
тарихини ўрганиш бўйича мутасадди ташкилотларга тақдим қилинишига розилик
бериши қайд этилган.
Даъвогарнинг кредит тарихини ўрганиш натижасида тарафлар ўртасида
тузилган 2020 йил 29 октябрдаги кредит шартномаси бўйича жами 689 863 436
7
сўм, 2024 йил 13 февралдаги кредит шартномаси бўйича 390 080 000 сўм, жами
1 079 943 436 сўм миқдорида кредит қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан кредит маблағи
ажратилмаслиги оқибатида зарар етказилганлиги билан боғлиқ ғайриқонуний
хатти-ҳаракатлар содир этилмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар
билан қўшилмайди.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати даъвогар раҳбарининг кенгаш вакили
иштирокини таъминлаш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги
оғзаки илтимосномасини муҳокама қилиб, қаноатлантиришга асослар йўқ деб
ҳисоблайди. Сабаби, дастлаб ўтказилган суд мажлисида кенгаш вакили иштирок
этиб, низо юзасидан ўз важларини тўлиқ баён қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим,
75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар,
амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод
этилганлиги белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 169-моддаси 1-бандига асосан ишда иштирок этувчи
шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш
муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд
томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади, 3-бандига кўра суднинг
ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини
қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги
8
хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён
қилиниши мумкин.
ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати илтимоснома ва апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Даъвогар “Самандар нур” фермер хўжалиги раҳбарининг ишни кўришни
бошқа кунга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Нишон туман фермерлар кенгашининг даъвогар “Самандар нур” фермер
хўжалиги манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Ҳ.Турсунов
Судьялар
Д.Рахимов
Н.Хўжақулов