Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/8419 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 81cf0ac8-6fa4-40c4-a90f-df0ff43d0f6c Claim ID PDF Hash 3321cd00160ef36b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** шаҳри 2025 йил **** **** туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар – **** АЖнинг жавобгар – **** фермер хўжалигидан **** сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили **** (**** ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган **** сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даьвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида ****сонли “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги ўринларда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4 бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Шартноманинг 3.6-бандига асосан жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Етказиб берилган 2 энергия учун 2025 йил **** куни ҳолатига жами асосий қарздорлик **** сўмни ташкил этган. Муқаддам даъвогарнинг жавобгардан 2025 йил **** куни ҳолатига **** сўм асосий қарз ундириш тўғрисида судга киритган даъво аризаси юзасидан **** туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иқтисодий иш бўйича даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида 2025 йил ****даги ҳал қилув қарори мавжуд. Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида 2025 йил **** талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар жавобгардан ундирувга қаратилмаган 2025 йил 1 мартдан 2025 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган **** сўм сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан 3 давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига **** сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан **** АЖ фойдасига **** сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****