← Назад
Решение #2832891 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4075-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 16 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев, судья
ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, АТ “Халқ банки” вакили Ш.Зарипов
(ишончнома асосида) иштирокида, АТ “Халқ банки” манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
“ lis ng b d” фермер хўжалигидан 29 464 000 сўм муддати ўтган кредит
қарздорлиги, 1 110 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами
30 574 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “ lis ng b d”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
29 464 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 1 110 000 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, жами 30 574 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит қарздорлиги
юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик
тўлиқ бартараф этилганлигини маълум қилиб, суддан даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади
ҳамда иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
5 апрелда 06-F/ lqb nk- 39865/24-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил пахта хомашёсини
етиштириш мақсадида 14 ой муддатга, 10 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
671 860 800 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга
илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
— банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК
736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан
тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини
ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Жумладан, 2025 йил 10 ноябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги
муддати ўтган кредит қарздорлиги 29 464 000 сўм, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 1 110 000 сўмни ташкил этган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу
сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, 2025
йил 5 декабрда жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ тўлаб
берилган.
Шу сабабли суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ lis ng b d” фермер хўжалигидан:
- даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 611 480 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
М.Набиев