Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9076 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5816b1b4-2e87-4cd3-ab7b-2ec093b71ea3 Claim ID PDF Hash 7df73b3b43c54da1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 166-моддаси нинг 166 law
ФКнинг 206-моддаси ФКнинг 206 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9076-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 16 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгарлар ***, ***, *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси давлат унитар корхонаси, ***дан компенсация пулларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили ***(ишончнома ва ордер асосида), жавобгар *** вакили ***, *** вакили ***(ишончнома асосида), жавобгар *** вакили ***(ишончнома асосида), учинчи шахс *** вилоят спортнинг техник ва амалий турлари маркази вакиллари ***(ишончнома ва ордер асосида), *** ***лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ***, ***, *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУК ва ***дан солидар тартибда даъвогар фойдасига 1.140.034.277 сўм компенсация пулларини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 27 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида *** вилоят спортнинг техник ва амалий турлари маркази ва Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, қонунчиликка кўра даъвогарга тегишли бўлган кўчмас мулкни баҳолаш ҳисоботидан фойдаланиш муддати ўтганлиги сабабли олиб қўйилган ер майдони ва бузиб ташланган бино-иншоотларни бугунги кундаги бозор баҳосини аниқлаш учун экспертиза тайинлашни сўради. Жавобгарлар ***, *** ва *** вакиллари даъвони тан олмасдан, даъвогар қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация пулларини бериш учун ҳокимликка мурожаат қилмаганлиги ва жавобгарларнинг мазкур низоли ҳолатда даъвогарга компенсация пулларини тўлаш мажбурияти йўқлигини тушунтириб, даъво аризасини ва илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Учинчи шахс *** вилоят спортнинг техник ва амалий турлари маркази вакиллари даъво аризасида келтирилган важларга қўшилишларини билдириб, даъвогарнинг даъво аризаси ва илтимосномасини қаноатлантиришни сўрашди. Прокурор иш юзасидан даъво аризасини ва илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида судга фикр берди. Жавобгар *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУК ва учинчи шахс Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакиллари иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарга Бухоро шаҳар ижроия қўмитасининг 1979 йил 29 ноябрдаги 22П565-сонли қарори билан Бухоро шаҳри, О.Эшонов 17-уй манзилида жойлашган 2600 кв.метрдан иборат ер майдони ажратилган ва ушбу ер майдонида қурилган 1189,71 кв.метрдан иборат биноиншоотлар 2004 йил 3 майдаги “Бино-иншоотлар ва ерни рўйхатдан ўтказиш далолатномаси” асосида давлат рўйхатидан ўтказилиб, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи 2004 йил 5 май куни BH №004661-сонли гувоҳнома берилган ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда *** замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази (мажмуаси)ни барпо қилиш белгиланган. ***нинг 2019 йил 18 апрелдаги 031687-64-сонли огоҳлантириш хати билан даъвогарга тегишли ер майдони *** мажмуаси ҳудудида таркибига кирганлиги сабабли давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун шаҳар ҳокимлиги захира ерлари ҳисобига қайтариш ҳақида огоҳлантирилган. Бухоро вилоят “Баҳолаш ва Консалтинг маркази” масъулияти чекланган жамиятининг 2019 йил 30 майдаги 341-0519-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, етказилган зарарни аниқлаш мақсадида даъвогарга тегишли олиб қўйилаётган мазкур бино-иншоотларнинг бозор қиймати жами 1.140.034.277 сўмга баҳоланган. Даъвогарга тегишли кўчмас мулклар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарни компенсация қилиш мақсадида *** билан келишув битими тузилиб, унга кўра ушбу кўчмас мулк жавобгар *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси давлат унитар корхонаси балансига ўтказиш, даъвогарга эса ушбу жавобгарнинг балансида бўлган Бухоро шаҳри, Шайхул Олам кўчаси ёқасида жойлашган умумий майдони 2000,0 кв.метр ер майдонида жойлашган 790,0 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотлар топширилиши келишилган. Мазкур келишув асосида Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 июлдаги 3733-сонли ва 3738-сонли қарорларига асосан ушбу бино-иншоотлар ўзаро балансдан-балансга ўтказилган ва бу ҳақда топшириш ва қабул қилиш далолатномалари тузилган. 2 Бироқ, кейинчалик Бухоро вилоят иқтисодий судининг 20-1702/8000-сонли иқтисодий иш бўйича низо юзасидан қабул қилинган якуний суд ҳужжатларига асосан даъвогарга компенсация сифатида берилган Бухоро шаҳри, Шайхул Олам кўчаси ёқасида жойлашган умумий майдони 2000,0 кв.метр ер майдонида жойлашган 790,0 кв.метрдан иборат бўлган биноиншоот дастлабки мулкдор “Бухоро имкон соф савдо” МЧЖга қайтарилган. Аммо, жавобгар *** томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган даъвогарга тегишли кўчмас мулк учун қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация бериш масаласи ҳал этилмаганлиги учун маъмурий судга ариза билан мурожаат қилган. Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ***нинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан компенсация тўлаб бериш масаласида музокара ўтказмасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги ғайриқонуний деб топилиб, ҳокимлик зиммасига компенсация масаласида даъвогар билан музокаралар ўтказиш мажбурияти юклатилган. Бироқ, даъвогарга тегишли кўчмас мулк давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан компенсация бериш масаласи ҳал этилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 166-моддасига кўра, мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. ФКнинг 206-моддасига кўра, давлат органининг мулкдорнинг молмулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади. Даъвогарга тегишли кўчмас мулклар олиб қўйилган пайтда ва 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик 3 шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26, 27-бандларига кўра, юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади. Олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилган тақдирда товон тўлаш, турар жой бериш, вақтинча турар жой бериш ва мол-мулкни янги жойга ташиш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларига кўра корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Мазкур Низомнинг 10-бандига кўра, уйлар (квартиралар), иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов-дарахтларни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарга тегишли кўчмас мулклар жавобгар *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУК балансига топширилганлиги ва унинг бозор қиймати аниқланганлиги сабабли қайд этилган қонунчилик талабига кўра ушбу жавобгар томонидан мазкур кўчмас мулклар топширилган пайтда жами 1.140.034.277 сўмлик бозор қиймати бўйича компенсация тўлови тўлаши лозим бўлган, бироқ ушбу мажбурият асоссиз бажарилмаган. Демак, даъвогарнинг жавобгар *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУКдан 1.140.034.277 сўмлик компенсация пулини ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли, даъвонинг қолган жавобгарларгани нисбатан ушбу компенсация пулини солидар тартибда ундириш талаби исботлаб берилмаганлиги сабабли асоссиз ҳисобланади. Суд даъвогар вакилининг даъвогарга тегишли кўчмас мулкларнинг бугунги кундаги бозор баҳосини аниқлаш учун экспертиза тайинлаш лозимлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмайди. Чунки, қайд этилган қонунчилик нормаларига мазмунига кўра олиб қўйилаётган кўчмас мулкларнинг бозор қиймати шу пайтдаги бозор қиймати баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланиши лозимлиги белгиланган, шунга кўра даъвогарга тегишли кўчмас мулк тегишли тартибда баҳоланган ва ушбу баҳолаш ҳисоботи ишончли эмас деб топилмаган, шу боис мазкур иш юзасидан экспертиза тайинлаш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогар вакилининг мазкур иш юзасидан экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУКдан даъвогар фойдасига 1.140.034.277 сўм компенсация пулини ундиришни, даъвонинг қолган жавобгарларга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 4 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, шу боис жавобгар *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУКдан даъвогар фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 22.800.686 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 169-170, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар вакилининг мазкур иш юзасидан экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар *** ҳузуридаги *** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси давлат унитар корхонасидан даъвогар *** фойдасига 1.140.034.277 сўм компенсация пули, иш юзасидан олдиндан тўланган 22.800.686 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг жавобгарлар ***, *** ва ***га нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 5