← Назад
Решение #2832928 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 631 | 1 | code_article | |
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/1988-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясида М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг
котиблигида,
Қашқадарё
вилоят
прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар вакили А.Шерматов
(ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати Бошқармаси
вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати Бошқармаси томонидан Косон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал қилув қарори
устидан берилган кассация шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “BUILDING STROY HOUSE” масъулияти чекланган жамияти
Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Косон туман ҳокимлигидан 250.000.000 сўм бажарилган ишлар
қийматини ундиришни сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Косон туман иқтисодиёт ва молия бўлими ва Ғазначилик хизмати
Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Даъвогар томонидан биринчи инстанция судига даъво талабини
ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этилиб, унга кўра тарафлар ўртасида
тузилган шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатини қўлланган ҳолда
бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан
ариза иш юритувига қабул қилинган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати Бошқармасининг кассация
шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво аризасини рад этиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган бошқарма вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
2
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок
этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган
важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2025 йил 4 март куни 7-сонли Пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур пудрат шартномага асосан Пудратчи Буюртмачининг
буюртмасига ва тузилган лойиҳа смета ҳужжатларига асосан Косон тумани
ҳокимлиги маъмурий биноси мажлислар залини жорий таъмирлаш ва
жиҳозлаш ишларини бажариш, Буюртмачи эса бажарилган ишларни қабул
қилиб олишни ҳамда тўловни амалга оширишни ўз зиммаларига оладилар.
Шартноманинг умумий суммаси 250.000.000 сўмни ташкил этган.
Шунга кўра, иш ҳужжатларига асосан “BUILDING STROY HOUSE”
масъулияти чекланган жамияти томонида 250.000.000 сўмлик ишлар
бажарилган. Бироқ жавобгар мазкур бажарилган ишларнинг бўйича пул
маблағлари тўланмаганлиги сабабли, қарздорлик юзага келган.
Даъвогар вужудга келган қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборган.
Жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган
шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда бажарилган ишлар
қийматини ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
3
“SQB
nstru ti n”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
5.09.2025 йилдаги далолатномасига асосан даъвогар томонидан 247.857.018
сўм қийматдаги ишлар бажарилганлигини, 2.142.787 сўмлик ишлар ортиқча
тақдим этилганлик ҳолатлари аниқланган.
Даъво аризасида мазкур пудрат шартномаси қонунга зид равишда
тўғридан-тўғри тузилганлигини, тарафлар ўртасида шартномалар ғазначилик
бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, қонунга кўра шартнома
ҳақиқий эмас ҳисобланишини, шу сабабли шартномани ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллаб жавобгардан бажарилган пудрат ишлари қиймати учун
250.000.000 сўмни ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган
ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Фуқаролик кодекси 631-моддасининг 1-қисмига кўра, пудрат
шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини
буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
таваккал қилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни
(кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра,
бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат
буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат
харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва
миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали
орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот
воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган.
Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги
давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда
амалга оширилиши назарда тутилган:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил
этади.
4
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома энг яхши таклифларни
танлаш орқали харид қилиш тартиб-таомилларига риоя этилмасдан
тўғридантўғри тузилган.
ФК 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин
қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий
бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий
бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши,
4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат
электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда
тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай
битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунга кўра юқорида келтирилган пудрат шартномаси ўз-ўзидан
ҳақиқий эмасдир.
ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга
олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ѐки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ишга жалб этилган учинчи шахс Ғазначилик бўлими томонидан тақдим
этилган маълумотномада тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик
хизмат бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг
қилиш бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги қайд этилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг
учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлари бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Бироқ, шартнома тузилиб, жорий таъмирлаш бўйича пудрат ишлари
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгарнинг айби
билан шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиш чоралари
кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
5
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” ги 269-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи
хатбошида, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари
ва бюджет маблағлари олувчига нисбатан товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар
кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг
122-моддаси
учинчи
қисмида
белгиланган
тартибда
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, деб
тушунтириш берилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 2009 йил 18 декабрдаги
203-сонли
қарорининг
8-банди
еттинчи
хатбошисида,
судларга
тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ваҳоланки, “SQB
nstru ti n” масъулияти чекланган жамиятининг
5.09.2025 йилдаги далолатномасига асосан даъвогар томонидан 247.857.018
сўмлик ишлар бажарилганлигини, 2.142.787 сўмлик ишлар ортиқча тақдим
этилганлик ҳолатлари аниқланган ва тарафлар ўртасида изоҳ хати
(далолатнома) расмийташтирилган.
Биринчи инстанция суди пудрат шартномасини ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 247.857.018 сўм
бажарилган ишлар қийматини ундиришни ҳақида тўғри хулосага келган.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
6
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган номулкий (шартномани бекор қилиш) хусусиятга эга даъво
аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Мазкур қонуннинг 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари,
молия ва божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича,
шунингдек, алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик
учун иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Ғазначилик хизмати қўмитаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги
ҳузурида бўлганлиги сабабли давлат божи тўловидан озод этилган.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисмига биринчи бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, жавобгар томонидан кассация шикояти учун олдиндан
тўланган 41.200 почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида
қолдиришни, жавобгарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини
инобатга олиб, ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ давлат
божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 74, 118, 301-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати
қарор қ и л а д и:
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
Бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати Бошқармаси томонидан
41.200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида
қолдирилсин.
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати Бошқармаси давлат божи
тўловидан озод этилганлиги инобатга олиниб, ишни кассация инстанция
судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилмасин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
(протест) бериши мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов