← Назад
Решение #2832929 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| илмаслик ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
3 023 символов
4-2302-2502/2212-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш ҳақида)
Беруний тумани
2025 йил 16 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Н.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар ХХ
даъвогар ХХ манфаатида жавобгар ХХ билан 2024 йил 25 декабрь кунги 25/12сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан 2024 йил 25
декабрь
кунги
25/12-сонли шартномани бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларига
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризаси бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топди.
Палата ХХ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги 13-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги
қарори 10-бандининг учинчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра,
юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс
мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат
қилади. Агар юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси)
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёхуд унинг ҳудудий
бошқармаси аъзоси бўлган бўлса, алоҳида бўлинма эмас, балки унинг юридик
шахси палата аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан
киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши
шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг
1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади. Агар
бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса,
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилади.
ХХ юридик шахс эмас.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддасининг 5-бандига асосан агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни
юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак, бундан
иш тааллуқлилигига кўра бошқа судга кўриб чиқиш учун ўтказилган ҳоллар
мустасно.
Суд қайд этилганларга кўра, иш бўйича иш юритишни тугатишни, ишни
кўриш билан боғлиқ тўланган 41 200 сўм харажатларини даъвогарнинг
зиммасига юклашни, давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 157 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан тарафлар бир ойлик муддатда апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев