← Назад
Решение #2832939 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 735 | 1 | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21861-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раисилигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, АААААААнинг даъвогар
«ААААААА»
АТБ
манфаатида
жавобгар
–
ААААААА
ҳисобидан
59 733 334 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, 2 133 333 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарзи ва 4 157 785 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «ААААААА» АТБнинг Фарғона
минтақавий филиали ва жавобгар ААААААА ўртасида 2025 йил 25 февраль куни 72сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарздорга
тадбиркорликни ривожлантириш 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини
ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва
муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олган.
Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини
шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган.
Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини
кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган.
Қарздор
ААААААА
томонидан
2025
йил
08 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит асосий қарзидан 2 133 333 сўм, кредит
фоизидан 4 157 785 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган.
ААААААА даъвогар «ААААААА» АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар
АААААААга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар ААААААА
ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 59 733 334 сўм муддати келмаган асосий қарз,
муддати ўтган кредит асосий қарзидан 2 133 333 сўм, муддати ўтган кредит фоизидан 4
157 785 сўм ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни палата вакили
иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво талабларини қувватлаб,
судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризаси судга топширилгандан сўнг тўловлар
амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади. Суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
735-моддасининг
1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «ААААААА» АТБнинг Фарғона минтақавий
филиали ва жавобгар ААААААА ўртасида 2025 йил 25 февраль куни 72-сонли кредит
шартномаси тузилган, унга кўра банк муассасаси томонидан қарздорга тадбиркорликни
ривожлантириш мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси иловасида кўрсатилган тўлов граффикларига риоя
қилмасдан, кредит тўловларини мунтазам равишда бузиб келган. Жавобгарнинг
даъвогар олдида 2025 йил 08 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит асосий қарзидан
2 133 333 сўм, фоизидан 4 157 785 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида
жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгардан кредит тўловларини ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори
9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси
кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг
бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан
фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг
бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан
фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда
тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир
қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг
оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун
тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар
томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли
сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган.
Даъвогарнинг берган кўргазмаси ва судга тақдим қилинган маълумотномасига
асосан жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаган, муддати ўтган кредит асосий қарзи
2 133 333 сўм, фоиз қарздорлиги 4 157 785 сўмни ташкил қилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.3-бандида қарз олувчи томонидан
мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш
ҳуқуқи кўрсатилган.
Шу боис, суд даъвонинг жавобгардан муддати ўтмаган кредит асосий қарзи ва
унга нисбатан муддати ўтган кредит фоиз тўловларини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, кредитнинг асосий қисмидан 59 733 334 сўм муддати келмаган асосий қарзни,
муддати ўтган кредит асосий қарзи 2 133 333 сўм ҳамда фоиз қарздорлиги 4 157 785 сўм
кредит тўловларини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда, суд, даъвони қаноатлантириб, даъвогар
«ААААААА» АТБ фойдасига жавобгар АААААААдан кредитнинг асосий қисмидан 59
733 334 сўм муддати келмаган асосий қарзни, муддати ўтган кредит асосий қарзи 2 133
333 сўм ҳамда фоиз қарздорлиги 4 157 785 сўм ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган
1 277 822,38 сўм давлат божини жавобгар АААААААдан ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ААААААА» АТБ фойдасига жавобгар АААААААдан 59 733 334 сўм
муддати келмаган асосий қарзни, муддати ўтган кредит асосий қарзи 2 133 333 сўм
ҳамда
фоиз
қарздорлиги
4 157 785 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ААААААА ҳисобидан 1 277 822,38 сўм миқдорида давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов