Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2506/3662 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 29bfe105-2369-446c-8707-13c314a442a2 Claim ID PDF Hash 11e13de7acdd4ce3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
тисодий процессуал кодексининг 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодексининг 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодексининг 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2506/3662-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 16 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Ғазначилик бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида), даъвогар вакили С.Норбўтаев (ишончнома асосида), жавобгар Қамаши туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими давлат муассасаси вакили Ж.Хўжамбердиев (ишончнома асосида) лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***” масъулияти чекланган жамияти, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, даъво ариза билан мурожаат қилиб, “***” давлат муассасаси ҳисобидан 10 015 000 сўм асосий қарздорлик, 2 003 000 сўм пеня ва олдиндан тўланиши лозим бўлган 30 фоизлик тўлов учун 4 777 500 сўм қарздорликни ундириш сўралган. Суднинг 2025 йил 30 майдаги ажрими билан ишга Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суднинг 2025 йил 9 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан “***” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос сифатида суд томонидан иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, МТМ ўз вақтида маҳсулотлар етказиб берилганлиги, тузилган шартномани Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтишини билмаганлиги, олинган маҳсулотлар юзасидан счёт-фактуралар мавжудлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига асосан маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилганлигини мазкур маҳсулотлар счёт фактуралар орқали қабул қилинганлигин маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Абдуллаев кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ғазначилик бошқармаси вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармасига етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 18 октябрда “олди-сотди” тўғрисида №846-4-58-ММТМ/2024-сонли қиймати 15 925 000 сўмлик шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида даъвогар томонидан 1390 литр 13.900.000 сўмлик Сигир суди (қадоқланган 1-2%) ва 25 кг 2.025.000 сўм мол гўшти маҳсулотларини етказиб бериши мажбуриятини жавобгар эса маҳсулотларнинг қийматини олдиндан 30 фоиз 4.777.500 сўмни тўлагандан кейин маҳсулотни олиш мажбуриятини олган. Шартноманинг амал қилиш муддати 2024 йил 31 декабр қилиб белгиланган. Даъвогарнинг даъво аризада келтирилган асос(важи)и бўйича жавобгарга шартномада назарда тутилган 10 015 000 сўм сўмлик сут ва гушт маҳсулотлари етказиб берилган ва бу ҳақда 2024 йил 30 октябрда ҳисоб фактуралар расмийлаштирилган. Ушбу қабул қилинган маҳсулотлар тегишли тартибда счёт фактуралар орқали қабул қилиб олинган бўлса-да, тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати кассация шикоятида қайд этилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, иш бўйича тақдим этилган назорат ўлчови хулосасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини асосли қабул қилинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик бўлинмалари томонидан буюртмалар шаклида рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалари жорий молия йили доирасида амал қилиш муддати билан тузилиши лозим, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонунчиликда назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, агар шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча битим тузилмаган бўлса, етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича юридик мажбуриятларни бажариш тугатилади. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли моддалар бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган кредиторлик қарзи суммасига банд қилиб қўйилади. Лекин Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 9 июндаги маълумотномага кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 18 октябрда тузилган 846-4-58-ММТМ/2024-сонли шартнома рўйхатдан ўтмаганлиги маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишига оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган юқоридаги шартнома Ғазначилик бўлимдан рўйхатдан ўтмаган, шунингдек, тендер (харид қилиш тартиб-таомиллари амалга оширилмаган, аутсорсинг тартиб-таомилига риоя этмаган ҳолда тузилган) ўтказилмаган ва бу билан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-283-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сон Қарори,- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига бузилган. Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилот ҳисобланади ва аутсорсингсиз шартномалар тузиш, хизматларни қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш ваколатига эга эмас, бу эса ўз навбатида тарафлар ўртасидаги шартномалар қонунчилик талабларига зид равишда расмийлаштирилган. Шунингдек, маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида электрон ҳисобварақ-фактуралар жавобгарга тақдим қилинмаган(электрон тарзда юборилмаган). Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Жавобгарга 10 015 000 сўм сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги асоси сифатида тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб фактуралар келтирилаётган бўлса-да, бироқ, ушбу ҳисоб фактуралар жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотлар берилганлиги (топширилган)ни англатмайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Бундан кўринадики, даъвогарни даъво аризасидаги важлар ишдаги ҳужжатлар билан исботлаб берилмаган. Баён қилинганларга кўра, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво ариза талабини қаноатлантиришни рад этилишида, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан тарафларнинг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, “***” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, давлат божи ва почта ҳаражатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 299, 301, 302, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: “***” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июндаги 4-1806-2506/3662-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган давлат божи ва почта ҳаражати зиммасига қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий судлов хайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: *** Ҳайъат аъзолари: *** ***