Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2521/114197 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 70fe9409-70f9-4f6e-94dd-5ff4383d712b Claim ID PDF Hash ecb52c97e9753928... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2521/114197-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 16 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, даъвогар вакили З.Исмоилов (ишончнома асосида), жавобгар вакили К.Каримов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар “ХХХ” хусусий корхонаси манфаатида, жавобгар “ХХХ” АЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар “ХХХ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” АЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.602.491.200 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўзаро тузилган 2024 йил 22 октябрдаги шартномага асосан 3.602.491.200 сўмлик қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатиб берилганлигини, бажарилган ишлар 2025 йил 28 майдаги 80/25-сонли ҳисоб-фактура билан қабул қилинганлигини қайд этиб, суд мажлиси муҳокамасига қадар қисман 1.000.000.000 сўм тўловлар амалга оширилгандан сўнг 2.602.491.200 сўмлик қарздорлик қолганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, 1.000.000.000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномасини тақдим этиб, қолган 2.602.491.200 сўм қарздорликни ҳам тез кунларда тўлаб берилишини билдирди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 22 октябрда қуёш панелларини етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида “Сотувчи” қуйидаги ўзига тегишли товар (маҳсулот)ни “Харидор”га мулк қилиб топшириш ва ўрнатиб бериш, “Харидор” эса товар (маҳсулот)ни қабул қилиш ва тўловни ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятлардан келиб чиқиб, даъвогар 2025 йил 28 майдаги 80/25-сонли ҳисоб-фактура билан жавобгарга 3.602.491.200 сўмлик қуёш панелларини етказиб бериш ва ўрнатган бўлиб, жавобгар томонидан эса тўлов амалга оширилмасдан келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган бўлсада, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. 1 Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур асосий қарздорлик жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ҳисоб-фактура ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасини биринчи қисмида товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги белгиланган. Суд мажлиси муҳокамасида жавобгар вакили томонидан тақдим этилган 2025 йил 20 октябрдаги 28979-сонли тўлов топшириқномаси билан 1.000.000.000 сўмлик қарздорлик тўлаб берилган аниқланди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 3.602.491.200 сўм қарз ундириш талабини қисман 2.602.491.200 сўмга қаноатлантириб, қолган қисини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.602.491.200 сўм қарз, 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 72.049.824 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 437-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” АЖ ҳисобидан даъвогар “ХХХ” хусусий корхонаси фойдасига 2.602.491.200 сўм қарз, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 72.049.824 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов 3