← Назад
Решение #2832979 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 313 | — | law | |
| ФКнинг | 319 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7204-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил 16 декабрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди судья Х.Х.Тўйчиев раислигида,
судья ёрдамчиси И.Шавкатбековнинг котиблигида, АКТ ходими А.Қамбаров,
даъвогар “ LCH ZOR QURILSH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти суд
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “OCC EKSPOR ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 100 000 000 сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги
даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар суд
тугатиш бошқарувчиси вакили У.Атамуратов (10.10.2025 йилдаги 4/24-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, мобил видеоконференцалоқа режимида,
Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ LCH ZOR QURILSH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти суд
тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “кредитор” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “OCC
EKSPOR ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар”
ёки “янги кредитор” деб юритилади)дан 100 000 000 сўм пул маблағларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар суд тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида кўрсатма бериб,
жамият фаолияти таҳлил қилинганда даъвогар, жавобгар ва “Mir nd G ld stil ”
МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида талабдан бошқа
шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги уч томонлама шартнома тузилганлиги,
даъвогарнинг ҳақдорлигини ундириш жавобгарга ўтказилганлиги, бунинг
натижасида жавобгарнинг қарздорлиги вужудга келганлиги, қарздорликни
бартараф қилиш юзасидан жавобгарга талабнома юборилганлиги, бироқ
жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида тегишли тартибда
ҳабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади, низо юзасидан ўз
фикр ва эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 170-моддасиига асосан
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 18 октябрдаги 4-1001-2501/386-сонли ҳал қилув қарорига
асосан “ LCH ZOR QURILSH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиб, жамиятни тугатишга доир иш
юритиш очилган ва жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси
С.Алимардонов тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси томонидан жамият фаолияти таҳлил
қилинганда, кредитор, янги кредитор ва қарздор ўртасида талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳақидаги уч томонлама иккита шартнома тузилган. Ушбу
шартномаларга кўра, кредиторнинг қарздордан жами 100 000 000 сўм
ҳақдорлиги янги кредиторга ўтказиб берилган.
Суд тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга ушбу пул
маблағларини тўлаш бўйича талабнома юборилган, лекин жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирилган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб
жавобгардан 100 000 000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
Даъвогар суд бошқарувчиси томонидан судга тақдим қилинган 2024 йил
12 июль кунги “Хисобга ўтказиш йўли билан мажбуриятни бекор қилиш ҳамда
мажбуритда тарафларнинг ўзгариши ҳақида”ги уч томонлама шартноманинг
1.2-бандига кўра, кредитор қарздордан бўлган ҳақини талаб қилиш ҳуқуқидан
янги кредитор фойдасига воз кечиши, қарздор эса кредитордан бўлган
қарздорлигини янги кредиторга тўлаб бериш мажбуриятини олган.
ФКнинг 313-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мажбурият асосида
кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича
бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки
қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкинлиги белгиланган.
ФКнинг 319-моддасига кўра, кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс
фойдасига воз кечишига, башарти у қонунчиликка ёки шартномага зид бўлмаса,
йўл қўйилади.
Юқоридаги шартноманинг 2.5-бандида, ўз навбатида мазкур шартнома
имзоланиши муносабати билан кредитор ва янги кредитор ўртасида тузилган
шартномавий муносабатлардан хосил бўлган қарздорлик суммалари мазкур уч
томонлама шартнома суммаси миқдорида камайиши ёки тўлиқ тугатилиши
(солиштирма далолатномага асосан) белгиланган.
Бундан кўринадики, уч томонлама шартнома суммаси миқдорида
даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарздорлиги камайтирилган. Шартномада
жавобгар қарздорликни қарздордан ундиргандан сўнг ёки бошқа ҳолатларда
ушбу суммани даъвогар тўлаб бериш мажбуриятини олмаган.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг важлари тўлиқ ва етарлича
далиллар билан исботланмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво рад этилганлиги сабабли, даъвогар
хисобидан республикаси бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи, Олий суд
депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-180-186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“ LCH ZOR QURILSH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти суд
тугатиш бошқарувчисининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“ LCH ZOR QURILSH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
хисобидан:
-Республика бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи;
-Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундирилсин.
“ LCH ZOR QURILSH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Тўйчиев
4-1703-2502/7204-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Бўстон тумани
2025 йил 16 декабрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди судья Х.Х.Тўйчиев раислигида,
судья ёрдамчиси И.Шавкатбековнинг котиблигида, АКТ ходими А.Қамбаров,
даъвогар “ LCH ZOR QURILSH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти суд
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “OCC EKSPOR ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 100 000 000 сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги
даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар суд
тугатиш бошқарувчиси вакили У.Атамуратов (10.10.2025 йилдаги 4/24-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, мобил видеоконференцалоқа режимида,
Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180-186моддаларига асосланиб, суд