← Назад
Решение #2833006 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*************-сонли иш
судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****, даъвогар
АААААААААнинг жавобгар БББББББББ ҳисобидан 3 210 154 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси
таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз
вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 3 210 154 сўм миқдорда
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 3 210 154 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан
ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 9 декабрь куни соат 09:05 га белгиланган ҳамда
жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи
тушунтирилган. Бироқ жавобгар даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирмади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан
келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси
истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган электр энергияси
учун тўловларни ўз вақтида тўламаган ва 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 3 210 154
сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 3 210 154 сўмни ташкил
этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура,
солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 210 154 сўм қарз, 41 200 сўм почта
харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига 3 210 154
сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****