Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21864 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ССССССССС Ответчик / Подсудимый ССССССССС
Source ID f3e04613-fac0-42cb-b737-810fa1c4895f Claim ID PDF Hash a31d4b1600de7c68... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси тисодий процессуал кодекси 203-4 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21864-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 16 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар «ССССССССС» акциядорлик жамиятининг жавобгар «ССССССССС» масъулияти чекланган жамиятидан 2 373 700 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «ССССССССС» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ССССССССС» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 332 500 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг 2 умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига қараганда, «ССССССССС» акциядорлик жамияти ва «ССССССССС» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 19 сентябрда №16202738-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан «ССССССССС» акциядорлик жамияти табиий газни кўрсатилган хажмларда жавобгарга етказиб бериши, жавобгар эса табиий газни қабул қилиб, тўловларни белгиланган нарх бўйича амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан «ССССССССС» акциядорлик жамияти томонидан жавобгар «ССССССССС» масъулияти чекланган жамиятига 2025 йилнинг 24 ноябрь холатига етказиб берилган табиий газ учун 2 332 500 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, счёт фактура, ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб, суд даъвони қаноатлантириб, жавобгар «ССССССССС» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «ССССССССС» акциядорлик жамияти фойдасига 2 332 500 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179, 2035-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «ССССССССС» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «ССССССССС» масъулияти чекланган жамиятидан 2 332 500 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ССССССССС» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов