Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21825 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b70bdd0b-c851-4009-9fe8-6b19b87baf07 Claim ID PDF Hash 1d34f102bb97e9fe... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21825-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 16 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар «АААААА» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «АААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 31 892 000 сўм асосий қарз, 13 792 392 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «АААААА» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «АААААА» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 31 892 000 сўм асосий қарз, 13 792 392 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгардан вакиллар иштирок этмади. Улар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд уларнинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Судга даъвогар вакили Р.Хамзаев томонидан илтимоснома тақдим қилиниб, жавобгар даъво аризасида кўрсатилган асосий қарздорликни тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «АААААА» масъулияти чекланган жамияти (Ижрочи) билан «АААААА» масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ўртасида 05.07.2024 йилдаги 26-сонли шартномага асосан, Ижрочи томонидан Буюртмачига 30.07.2024 йилдаги 304-сонли счёт фактура асосида 31 234 000 сўмлик, 16.09.2024 йилдаги 397-сонли счёт фактура асосида 20 472 000 сўмлик жами 51 706 000 сўмлик газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлсада, тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли даъвогар «АААААА» масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «АААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 31 892 000 сўм асосий қарз, 13 792 392 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. 2 Даъвогарнинг жавобгар «АААААА» масъулияти чекланган жамиятига қарздорликни бартараф этиш юзасидан қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра жавобгар даъвогар олдидаги 31 892 000 сўм асосий қарздорликни 05.12.2025 йилда тўлаган. Шу боис даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли ҳисоблансада, бугунги кунда қарздорлик бартараф қилинганлиги боис ушбу талабни қаноатлантириш рад этилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 3.3-бандига асосан жавобгардан 13 792 392 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисобкитоби даъво аризасида кўрсатилган. Шартноманинг 3.3-бандида тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлашлиги кўрсатилган. Жавобгар 30.07.2024 йилдаги 304-сонли счёт фактура асосида 11 420 000 сўмлик тўловларни 462 кунга кечиктирганлик учун 5 276 040 сўм, 16.09.2024 йилдаги 397-сонли счёт фактура асосида 20 472 000 сўмлик тўловларни 416 кунга кечиктирганлик учун 8 516 352 сўм пеня қарздорликка йўл қўйган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 13 792 392 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 6 000 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим бўлади. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 6 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «АААААА» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «АААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 000 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «АААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 501 687,84 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов