← Назад
Решение #2833030 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФК | 736 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| га асосан ФК | 280 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
**** акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар **** мактабгача таълим
муассасаси ва қўшимча жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жами 1 462 459 471,34 сўм кредит қарздорликни ундириш ва
ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 22 сентябрдаги
341-сонли ишончнома асосида) ва **** (2024 йил 13 январдаги 30/81/0010сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** мактабгача таълим
муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар
ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича 15 167 204,39 сўм муддати ўтган
кредит тани, 3 717 079,97 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 443 575 456,98
сўм муддатли кредит қарзи, жами 1 462 459 741,34 сўм кредит қарздорликни
ундириш ва ундирувни **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли гаров мулкларига
қаратишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 ноябрдаги ажрими билан ишга ****дан мутахассис
жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 3 декабрдаги ажрими билан палатанинг даъвогар
манфаатида даъво миқдорини 2025 йил 2 декабрь куни ҳолатига 38 571 529,21
сўм муддати ўтган кредит тани, 5 689 247,62 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
1 413 253 265,70 сўм муддатли кредит қарзи, жами 1 457 514 042,53 сўмга
камайтириш ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб,
дастлабки даъво талаби 2025 йил 27 сентябрь куни ҳолатига берилганлигини,
суд жараёни даврида, яъни 2025 йил 2 декабрь куни ҳолатига муддати ўтган
кредит тани ва фоизи кўпайганлигини, кредит шартномаси бўйича давлат
томонидан тўлаб берилган субсидия ҳисобига муддати ўтган қарздорлик
қисман сўндирилганлиги сабабли кредит тани камайганлиги ҳисобига жами
даъво суммаси 1 457 514 042,53 сўмга камайганлигини, даъво миқдорини
2
камайтириш ҳақидаги ариза берилганидан кейин 2025 йил 9 декабрь куни
жавобгар ҳисобрақамига ***** тумани Халқ таълими бўлими томонидан 2025
йил октябрь ойи болалар таъминоти учун келиб тушган субсидия маблағи
ҳисобидан 11 098 152,44 сўм кредит муддати ўтган асосий қарзига, 411 030,2
сўм муддати ўтган кредит фоизига сўндирилганлигини, жавобгар билан
келишувга эришилмаганлигини, жавобгар томонидан тўловлар 2025 йил июнь
ойидан буён тўланмай келинаётганлиги, фақат давлат томонидан
ажратилаётган
субсидиялар
ҳисобидан
қарздорликлар
сўндириб
келинаётганлигини, кредит шартномасида қарз олувчи ҳар қандай ҳолатдаги
қарздорликка йўл қўйганда банк кредит қарздорлигини муддатидан олдин
ундириш ҳақида судга даъво аризаси киритишга ҳақли эканлиги
белгиланганлигини билдиришиб, даъво талабларини қаноатлантириб,
ундирувни гаров мулкига қаратишни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгардан вакил суд мажлисида
иштирок этмади.
Жавобгар вакили 2025 йил 17 ноябрь ва 2025 йил 3 декабрь кунги суд
мажлисларида иштирок этиб, даъво талабларини тан олиб, қарздорликни тўлаш
ва даъвогар билан келишувга эришиш учун муддат беришни сўраган. Бироқ суд
тайинлаган муддатлар доирасида тарафлар келишувга эришмаган.
Ишга мутахассис сифатида жалб қилинган ****дан мутахассиси ****
судга ёзма фикрини тақдим қилган. Ёзма фикрда тарафлар тадбиркорлик
субъектлари бўлганлиги учун улар ўртасидаги муносабат ва тузилган
шартномалар ҳамда юзага келган низо бўйича бюджет соҳасини алоқаси
йўқлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2
августдаги 426-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан нодавлат
мактабгача таълим ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш,
болаларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда мактабгача
таълим билан қамраб олиш кўрсаткичларини ошириш мақсадида жавобгарга
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган субсидиялар ва
компенсациялар тўланишини, мазкур маблағлар жавобгарнинг кредитдан ҳосил
бўлган қарздорлиги учун эмас балки ВМнинг қарорига асосан болаларнинг
соғлом овқатланиши ва уларни таълим тарбия олишлари учун давлат
томонидан бериладиган аниқ мақсадли маблағ ҳисобланиши, даъвогар
қарздорликни сўндириш учун жавобгарнинг субсидия ҳисобидан келиб тушган
маблағлар ҳисобидан ечиб олиши мумкинлигини, бу жавобгарнинг қарзини
бюджет ҳисобидан қопланишини билдирмаслигини маълум қилган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда мутахассис фикрини
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз
олувчи) ўртасида 2018 йил 19 июнь куни 2-МТМ-2018-сонли кредит
3
шартномаси (бундан буён матнда 2-МТМ-2018-сонли кредит шартномаси деб
юритилади) тузилган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар жавобгарга мактабгача таълим
муассасаси биносини жорий таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб олиш учун 32 ой
муддатга, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 800 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва
фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида
белгиланган тартибда ва муддатда ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан
қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олганлар.
Мазкур кредит шартномасига тарафлар ўртасида 2025 йил 24 июль куни
1-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра кредит устама фоизи йиллик
1 фоиз, муддати 180 ойга ўзгартирилган.
Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли ****биноиншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2018 йил 15 октябрь куни
20-МТМ-2018-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда 20-МТМ-2018сонли кредит шартномаси деб юритилади) тузилган. Унга кўра жавобгарга
мактабгача таълим муассасаси биносини жорий таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб
олиш учун 2033 йил 5 октябрь кунига қадарли йиллик 1 фоиз устама тўлаш
шарти билан 1 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит
асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги
асосида белгиланган тартибда ва муддатда ҳар ойнинг 5-санасидан
кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олганлар.
Мазкур кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли
****бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан навбатдаги гаровга
қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларининг 2.2-6андида
жавобгар ажратилган кредит маблағларини шартноманинг ажралмас қисми
бўлган тўлов графигига асосан ҳар ойнинг 5-санасида, кредитнинг асосий
кисмидан 2-МТМ-2018-сонли кредит шартномаси бўйича 6 762 705,08 сўмдан,
20-МТМ-2018-сонли кредит шартномаси бўйича 8 398 390,56 сўмдан жами
15 161 095,64 сўм қайтариши, шартномаларнинг 3.4-бандига асосан ҳар ойнинг
15-санасида ҳисобланган кредит фоизини тўлаш мажбурияти белгиланган.
Кредит шартномаларининг 3.l-бандида банк кредит танига йиллик l фоиз
фоиз устама хисоблаши, муддати ўтган кредит карздорлик танига нисбатан
йиллик 22 фоиз устама хисоблаши белгиланган.
Кредит шартномаларининг 8.2-бандида шартнома шартларидан келиб
чиқадиган кредит бўйича асосий қарз, фоизлар ва ёки бошқа тўловларни
шартномада белгиланган муддатларда кайтариш, карз олувчи шартнома бўйича
мажбуриятларини сўндириш учун шартномада белгиланган миқдорда ва
муддатларда пул маблағларини таъминлаши шарт эканлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб,
жавобгарга 1 800 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай,
сурункали равишда тўловларни амалга оширишни кечиктириб, 2025 йил
27 сентябрь куни ҳолатига кредит фоизидан 3 717 079,97 сўм, танидан
15 167 204 сўм муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган.
4
Даъвогар томонидан жавобгар ва қўшимча жавобгарга 2025 йил
18 август, 2025 йил 3 сентябрь, 2025 йил 10 октябрь куни талабномалар
юборилган, жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан талабномалар оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар
манфаатида мазкур даъво аризаси билан 2025 йил 21 октябрь куни судга
мурожаат қилган.
Суд муҳокамаси жараёнида палата даъвогар манфаатида даъво
миқдорини 1 457 514 042,53 сўмга камайтариш ҳақида ариза билан мурожаат
қилган. Суд томонидан ариза қабул қилинган.
Жавобгар қисман қарздорликни бартараф қилиб, 2025 йил 2 декабрь куни
ҳолатига 38 571 529,21 сўм муддати ўтган кредит тани, 5 689 247,62 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 1 413 253 265,70 сўм муддатли кредит қарзи, жами
1 457 514 042,53 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо кредит шартномаларидан келиб
чиққан.
ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 744-моддасининг учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФК 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Суд даъвонинг жавобгардан 38 571 529,21 сўм муддати ўтган асосий қарз,
5 689 247,62 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги кредит
шартномалари, даъвогар тақдим этган ҳисоб-китоб маълумотномалари ва
тарафларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари,
даъвогар тақдим этган маълумотномасига асосан жавобгар томонидан судга
даъво ариза киритилганидан кейин 2025 йил 9 декабрь куни кредит
шартномалари бўйича 11 098 152,44 сўм муддати ўтган асосий қарзи ва
411 030,2 сўм кредит муддати ўтган фоиз қарздорлиги сўндирилганлиги
аниқланди.
Бундан ташқари, даъво талабида 1 413 253 265,70 сўм кредит асосий
қарзини муддатидан олдин ундириш талаби билдирилган.
5
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини
ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган
қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча
суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилишга ҳақли.
Кредит шартномаларининг 5.4-бандида қарз олувчи томонидан кредит
шартномасида белгиланган мажбуриятини ўз вақтида бажармаса ёки лозим
даражада бажармаса, банк ажратилган кредит маблағларини муддатидан олдин
ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда жавобгар кредит шартномаси тўлов графигига роия
қилмасдан, шартномада белгиланган мажбуриятларни лозим даражада
бажармай муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Шартномада кредитнинг
қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш бўйича алоҳида келишув
мавжуд. Шу боис, суд даъвонинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин
ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига судга даъво
киритилганидан сўнг тўланган маблағларни чегирган ҳолда, 27 473 376,77 сўм
(38 571 529,21-11 098 152,44) муддати ўтган асосий қарз, 5 278 217,42 сўм
(5 689 247,62-411 030,2) муддати ўтган фоиз ва 1 413 253 265,70 сўм муддати
келмаган асосий қарз, жами 1 468 200 019,24 сўм кредит қарздорликни
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли
гаров мулкига қаратиш талаби билдирилган.
2-МТМ-2018-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида даъвогар,
жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2018 йил 20 июнда нотариал
тасдиқланган тарзда тузилган ипотека (гаров) шартномасига асосан қўшимча
жавобгарга тегишли **** кўчасида жойлашган кадастр раками ****, қурилиш
ости майдони 96,60 кв.метр, фойдали майдони 767,41 кв.метр,
6
хонали,
1.0001-литердаги
****
бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Мазкур гаров мулки тарафлар ўртасида 2018 йил 19 июнда тузилган
баҳолаш келишув далолатномасига асосан 1 000 000 000 сўмга баҳоланган.
20-МТМ-2018-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида даъвогар,
жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2018 йил 14 ноябрда нотариал
тасдиқланган тарзда ипотека (гаров) шартномасига асосан қўшимча жавобгарга
тегишли **** кўчасида жойлашган кадастр раками ****, қурилиш ости
6
майдони 96,60 кв.метр, фойдали майдони 767,41 кв.метр, 6 хонали, 1.0001литердаги ****бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан навбатдаги
гаровга қўйилган.
Мазкур гаров мулки тарафлар ўртасида 2018 йил 18 октябрда тузилган
баҳолаш келишув далолатномасига асосан 1 250 000 000 сўмга, жами иккита
кредит шартномаси таъминоти бўйича гаров мулкининг баҳоси 2 250 000 000
сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Гаров
тўғрисида”ги
Қонунинг
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкинлиги, ФКнинг 280-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилиши белгиланган.
ФКнинг 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация
қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион
шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
Қарори 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши лозимлиги қайд этилган.
Суд қайд этилганларга асосланиб, даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига
қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан кредит
асосий қарз ва фоизларини қайтариш бўйича шартнома шартларига риоя
қилинмаган.
Юқоридагиларга асосан, суд ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли
гаровга қўйилган мулкларга қаратишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида гаров мулкининг бошланғич реализация
баҳосини белгилаб бериш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 39-моддаси
биринчи қисмининг бешинчи хатбошида суднинг ундирувни ипотека
тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги
қарорида гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилишдаги бошланғич
сотув нархи кўрсатилиши, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди
савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи
ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд
томонидан белгиланиши кўрсатилган.
7
Мазкур гаров мулкининг баҳоси тарафлар ўртасида 2018 йил 18 октябрда
тузилган баҳолаш келишув далолатномасига асосан 2 250 000 000 сўм этиб
белгиланган.
Суд жараёнларида тарафлар ўртасида гаров мулкининг баҳоси бўйича
низо келиб чиқмаган.
Мазкур ҳолатда суд, гаров мулкининг бошланғич реализация қилиш
нархини навбатдаги гаров шартномасига асосан келишув далолатномасида
баҳоланган нархда, яъни 2 250 000 000 сўм этиб белгилашни лозим топди.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 278 217,42 сўм фоиз,
1 440 726 642,47 сўм асосий қарз ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарга
тегишли гаров мулкига қаратишни, гаров мулкининг бошланғич реализация
қилиш нархини 2 250 000 000 сўм этиб белгилашни, даъво талабларининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ
412 000 сўм)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
тўланиши белгиланган.
Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланиб, даъвогар
манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама
қилиб, даъво асосли деб топилганлиги, талаб судга мурожаат қилинганидан
сўнг қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклаб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
29 249 194,82 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** мактабгача таълим муассасаси ҳисобидан **** акциядорлик
тижорат банки фойдасига 440 726 642,47 сўм асосий қарз, 5 278 217,42 сўм
фоиз, 41 200 сўм почта харажати, жами 1 446 046 059,89 сўм ундирилсин.
Ундирув 2018 йил 20 июнь ва 2018 йил 14 ноябрдаги нотариал
тасдиқланган ипотека (гаров) шартномаларига асосан **** масъулияти
чекланган жамиятига тегишли **** кўчасида жойлашган кадастр раками ****,
қурилиш ости майдони 96,60 кв.метр, фойдали майдони 767,41 кв.метр, 6
8
хонали, 1.0001-литердаги ****бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан қаратилсин.
Гаров мулкининг реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи
2 250 000 000 сўм этиб белгилансин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
**** мактабгача таълим муассасаси ҳисобидан республика бюджетига
29 249 194,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****