← Назад
Решение #2833040 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 203-4 | — | code_article | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 16 декабрь
4-1501-2503/21837-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
даъвогар АААААААнинг «ААААААА» МЧЖ хорижий корхонаси манфаатида
жавобгар «Фарғона нав синаш» ДМдан 2 620 644 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААААААА «ААААААА» МЧЖ хорижий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
«Фарғона нав синаш» ДМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
қайта молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 2 620 644 сўм фоиз ва тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилинмади.
Иш ҳужжатларига қараганда, «ААААААА» маъсулияти чекланган жамияти
хорижий корхонаси билан «Фарғона нав синаш» ДМ ўртасида 2023 йил 24 март кунги
29/3-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотларни
етказиб бериши ва жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олиб, тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш бўйича
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 25 декабрь кунги 4-1501-2301/8808-сонли ҳал қилув қарори билан
даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 23 650 000
сўм асосий қарз, 1 907 136 сўм пеня ундирилган.
Шунга қарамасдан, жавобгар мазкур қарздорликни тўламасдан келаётганлиги,
уларни тўлашни бошқа тарзда кечиктирганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, қайта молиялаш ставкалари асосида ҳисобланган 2 620 644
сўм фоизни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилишни сўраб йўллаган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган
шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш,
уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум қарорининг 5-банди тўртинчи
хатбошисига кўра, пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз
шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш
ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин.
Ушбу Пленум қарорининг 7-бандига кўра, ФКнинг 327-моддасида назарда
тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд
шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт.
Пленум қарорининг 11-бандига кўра, агар пул мажбуриятини бажармаганлик
ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш
табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига
асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни
ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан
2 620 644 сўм фоиз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Лекин даъвогарнинг судга тақдим қилган 16.12.2025 йилдаги маълумотномасида
жавобгар даъво аризасида кўрсатилган фоиз қарздорликни тўлиқ тўлаганлиги маълум
қилинган. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим.
Баён қилинганларга асосан суд, даъвони қаноатлантиришни рад қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «ААААААА» МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига жавобгар
«Фарғона нав синаш» ДМдан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Фарғона нав синаш» ДМдан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Х.Жамолиддинов