← Назад
Решение #2833041 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21828-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар
«ААААААА» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ААААААА»
масъулияти чекланган жамиятидан 23 892 000 сўм асосий қарз, 10 966 428 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«ААААААА» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ААААААА» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 23 892 000 сўм асосий қарз, 10 966 428 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгардан вакиллар иштирок этмади. Улар
суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги
боис, суд уларнинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Судга даъвогар вакили Р.Хамзаев томонидан илтимоснома тақдим
қилиниб, жавобгар даъво аризасида кўрсатилган асосий қарздорликни тўлиқ
тўлаганлигини маълум қилиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб
чиқиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «ААААААА» масъулияти чекланган
жамияти (Ижрочи) билан «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти
(Буюртмачи) ўртасида 19.06.2024 йилдаги 31-сонли шартномага асосан,
Ижрочи томонидан Буюртмачига 11.07.2024 йилдаги 298-сонли счёт фактура
асосида 50 761 960 сўмлик, 03.08.2024 йилдаги 315-сонли счёт фактура асосида
81 815 040 сўмлик жами 132 577 000 сўмлик газоблок қурилиш маҳсулотлари
етказиб берилган. Жавобгар ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлсада,
тўловларни тўлиқ амалга оширмаган.
Жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги
сабабли даъвогар «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААА» масъулияти чекланган
жамиятидан 23 892 000 сўм асосий қарз, 10 966 428 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
2
Даъвогарнинг жавобгар «ААААААА» масъулияти чекланган жамиятига
қарздорликни бартараф этиш юзасидан қилган мурожаатлари оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа
битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши,
сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра
жавобгар даъвогар олдидаги 23 892 000 сўм асосий қарздорликни 01.12.2025
йилда тўлаган.
Шу боис даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли ҳисоблансада, бугунги кунда қарздорлик бартараф
қилинганлиги боис ушбу талабни қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 3.3-бандига
асосан жавобгардан 10 966 428 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисобкитоби даъво аризасида кўрсатилган.
Шартноманинг 3.3-бандида тўловлар кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлашлиги
кўрсатилган.
Судга тақдим қилинган тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома
жавобгар томонидан имзоланмаган. Бу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан
шартномага асосан пеня ундириш талаби асоссиз ҳисобланади.
Ша боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 10 966 428 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари Суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бунда, даъвонинг
асосли асосий қарз ундириш талаби бўйича ҳисобланган 477 840 сўм давлат
божи жавобгардан, даъвонинг асоссиз ва рад қилинган пеня ундириш қисми
бўйича ҳисобланган 219 328,56 сўм давлат божи даъвогардан ундирилади.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
ҳисобланган 65 840 сўм давлат божини жавобгардан, 219 328,56 сўм давлат
божини даъвогардан ундиришни лозим деб топди.
3
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
процессуал
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар «ААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Республика бюжетига даъвогар «ААААААА» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 219 328,56 сўм давлат божи, жавобгар «ААААААА»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 65 840 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой
муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов