← Назад
Решение #2833052 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
***/**-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 16 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “**************” МЧЖ манфаатида жавобгар
“**************” фермер хўжалиги ҳисобидан ************** сўм асосий
қарз ва ************** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “**************” МЧЖ (кейинги ўринда – даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “**************” фермер хўжалиги (кейинги ўринда – жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан ************** сўм асосий қарз ва
************** сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига
асосан, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024-йил 1-мартдаги
120-сонли (уруғлик чигит етказиб бериш тўғрисида)ги шартномаси тузилган
бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар “Сотувчи” жавобгар
“Харидор”га шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш
мажбуриятини, “Харидор” эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот
етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмасдан ************** сўмлик тўловлар амалга
оширилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида
қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга иш
ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактурага асосан чигит маҳсулотлари етказиб
берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган товарлар учун
даъвогарга тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида жами ************** сўм миқдорида қарздорлиги юзага
келган.
Шу боисдан суд, даъвогарнинг ************** сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.2-бандига асосан жавобгар
ҳисобидан ************** сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига кўра, якуний
хисоб-китобга кўра хақиқатда етказиб берилган уруғлик чигит қиймати ва
олдиндан тўлов суммаси ўртасидаги тафовут аниқланганда, қарздорлик
шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган муддатда тўлаб берилмаган тақдирда
"Харидор" томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи микдорида,
бироқ шартнома умумий суммасининг 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган. Бинобарин, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш
борасидаги мажбуриятлар кечиктирилганлиги ҳолатида даъвогар томонидан
пеня миқдори асосли ҳисобланган бўлсада, суд талаб қилинган пеня
миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда *** сўмга
қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ушбу
модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига **************
сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128,
170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан:
даъвогар “**************” МЧЖ фойдасига ************** сўм
асосий қарз, ***** сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу
Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори,
агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул
қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов