Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/20519 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bdc5fa32-bac8-45dd-9b13-1217b779bdc3 Claim ID PDF Hash e7b4d94d22e477a3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 16 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, қарздор вакили А.Инамов(ишончнома асосида), суд тугатиш бошқарувчиси ------------ларнинг иштирокида, аризачи ------------нинг қарздор – ------------ МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризада баён этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли ҳамда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик бирлашмалари фаолиятини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2015 йил 3 ноябрдаги ПҚ-2427сонли қарорларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарорига асосан “Ўзпахтасаноат” АЖ ва ҳудудий “Пахтасаноат бирлашмалари” АЖларни тугатилиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 02/1-668-сонли “йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур ҳужжатлар асосида “Наманганпахтасаноат” АЖ(бундан буён матнда – аризачи)нинг ихтиёрий тугатиш ишлари бошланган. Тугатиш ишлари жараёнида аниқланишича, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 июндаги 4-1601-2403/2594-сонли ҳал қилув қарорига асосан чиқарилган ижро варақасида ------------ МЧЖ(бундан буён матнда – қарздор)дан “Чуст пахта тозалаш” АЖ фойдасига 158938945 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундириш кўрсатилган. Аризачи ва “Чуст пахта тозалаш” АЖ ўртасида 2024 йил 4 ноябрда тузилган 1-сонли “талаб қилиш ҳуқуқини бошқага бериш тўғрисида”ги келишув битимига кўра 158938945 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажатини ундириш талаби аризачи жамият томонидан қабул қилиб олинган. Аризачи томонидан қарздорга юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли аризачи судга мурожаат қилиб, қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2025 йил 10 ноябрдаги ажрими билан иш юзасидан кузатув таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи этиб, 1-тоифали суд бошқарувчиси Т.Хамидов тайинланган. Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган аризачи суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Бироқ суд мажлисига қадар маълумотнома тақдим этиб, қарздор томонидан барча қарздорликлар бартараф этилганлигини маълум қилган. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни аризачи иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Қарздор вакили суд мажлисида ҳақиқатда аризачидан қарздорлик мавжудлиги, бироқ қарздорлик тўла бартараф этилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида қатнашган суд тугатиш бошқарувчиси тушунтириш бериб, кузатув таомили даврида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботни тақдим этиб, кредиторлар йиғилиш ўтказилиши тўғрисида газетада эълон берилганлиги, бироқ йиғилиш кунига қадар қарздор томонидан кредитораризачининг қарздорлиги бартараф этилганлигини билдирди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ2422-сонли ҳамда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик бирлашмалари фаолиятини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2015 йил 3 ноябрдаги ПҚ2427-сонли қарорларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарорига асосан “Ўзпахтасаноат” АЖ ва ҳудудий “Пахтасаноат бирлашмалари” АЖларни тугатилиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 02/1-668-сонли “йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур ҳужжатлар асосида аризачининг ихтиёрий тугатиш ишлари бошланган. Тугатиш ишлари жараёнида аниқланишича, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 июндаги 4-1601-2403/2594-сонли ҳал қилув қарорига асосан чиқарилган ижро варақасида қарздордан “Чуст пахта тозалаш” АЖ фойдасига 158938945 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундириш кўрсатилган. Аризачи ва “Чуст пахта тозалаш” АЖ ўртасида 2024 йил 4 ноябрда тузилган 1-сонли “талаб қилиш ҳуқуқини бошқага бериш тўғрисида”ги келишув битимига кўра 158938945 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажатини ундириш талаби аризачи жамият томонидан қабул қилиб олинган. Аризачи томонидан қарздорга юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилган ва судга ариза киритилгунга қадар қарздорлик бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда – Қонун)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Мазкур Қонуннинг 7-моддасига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Жорий этилган кузатув тартиб-таомили мобайнида тугатиш бошқарувчиси тоомнидан кредиторлар йиғилиш ўтказилиши тўғрисида газетада эълон берилган, бироқ йиғилиш кунига қадар қарздор томонидан кредитор-аризачининг қарздорлиги бартараф этилган. Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмида, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Бироқ юқоридаги ҳолатлардан кўринишича, қарздор томонидан кредиторнинг ҳақи тўлаб берилган. Қонуннинг 55-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига асосан суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Қайд этилганларга асосан суд, кредиторнинг билдирган талаби қаноатлантирилганлиги сабабли аризани қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридаги қонун ҳужжати нормаларига асосан ҳамда ариза қарздорнинг айби билан судга киритилганлигини инобатга олган ҳолда аризачи томонидан ариза тақдим этишда тўланган 1236000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта ҳаражатларини қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 7, 55-моддаларига ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: ------------нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарздор ------------ МЧЖ ҳисобидан 1236000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта ҳаражати аризачи ------------ фойдасига ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов