Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21878 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5189f3b2-a1d5-41af-a893-5bc7132c2268 Claim ID PDF Hash ee87e08022474b4f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 16 декабрь 4-1501-2503/21878-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор А.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили У.Муратов (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Алимов (МФЙ раиси) иштирокида, учинчи шахслар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар “АААААА” АЖнинг жавобгар «АААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан 5 397 100 сўм тўловлар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “АААААА” АЖ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «АААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан 5 397 100 сўм тўловлар ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят молия ва иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, қарздорлик бартараф қилинганлиги боис, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, жавобгарга шартномага асосан табиий газ етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъво аризаси билан судга мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар жавобгар томонидан тўловлар тўлаб берилганини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар суд мажлисида тушунтириш бериб, даъво аризасига эътирози йўқлиги, қарздорликни суд кунига қадар тўлаб қўйганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Учинчи шахслардан суд мажлисига вакиллар келмади, улар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд уларнинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, прокурор фикри, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига қараганда, «HUDUDG ZT ` INOT» акциядорлик жамияти ва «АААААА» МФЙ ўртасида 2023 йил 27 ноябрда №15302467-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан «HUDUDG ZT ` INOT» акциядорлик жамияти табиий газни кўрсатилган хажмларда жавобгарга етказиб бериши, жавобгар эса табиий газни қабул қилиб, тўловларни белгиланган нарх бўйича амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага асосан «HUDUDG ZT ` INOT» акциядорлик жамияти томонидан жавобгар «АААААА» МФЙга 2025 йилнинг 24 ноябрь холатига етказиб берилган табиий газ учун 5 397 100 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, счёт фактура, ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Лекин даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 16.12.2025 йилдаги маълумотномада жавобгар қарздорликни тўлиқ бартараф қилганлиги кўрсатилган. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим бўлади. Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб, суд даъвони қаноатлантиришни рад қилиб, жавобгар «АААААА» МФЙдан даъвогар «HUDUDG ZT ` INOT» акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «АААААА» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар «АААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «АААААА» фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов