← Назад
Решение #2833075 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси
*****нинг қатнашувида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлигининг **** ҳудудий бошқармасининг
жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 1 500 248 741,20 сўм пеня, 1
219 445 874,54 сўм устама фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 8 октябрдаги
01-19-17/1897-ишончнома асосида), жавобгар вакиллари **** (раҳбар, шахсини
тасдиқловчи
ҳужжат
асосида),
****
(2025
йил
5 декабрдаги 10-сонли адвокатлик ордери асосида) иштирокида, суд биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
**** ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 500 248 741,20 сўм пеня ва
1 219 445 874,54 сўм устама фоиз ундиришни сўраган.
Судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ишга Давлат кадастрлари
палатасининг **** вилояти бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб
юритилади) ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг **** ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда балансда сақловчи
деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига
эътироз билдиришиб, тарафлар ўртасидаги олди-сотди шартномасида
дастлабки тўлов суммасининг миқдори назарда тутилмаганлигини, бундан
ташқари шартномага 2024 йил 1 августда 5-сонли қўшимча келишув
тузилганлиги, унга кўра шартноманинг 2.1 ва 4.5-бандаларига ўзгартиришлар
киритилиб, 1 508 271 590 сўм маблағни 2025 йил 28 февралига қадар келишув
иловасида кўрсатилган жадвал асосида амалга ошириш белгиланганлигини ва
ушбу маблағлар шу муддатда тўлиқ тўланганлигини билдиришиб, даъво
талаблари асоссизлиги сабабли рад қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвонинг фоиз ундириш
қисмини рад қилиб, пеняни қонун доирасида ундириш лозимлиги ҳақида фикр
берди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
2
қилинган учинчи шахс ва балансда сақловчидан вакиллар суд мажлисида
иштирок этишмади.
Балансда сақловчи судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни балансда
сақловчи ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “El ktr n- nl n uksi nl rni
t shkil tish m rk zi” давлат унитар корхонасининг 2022 йил 3 августдаги
DA-120-481542- сонли баённомасига асосан учинчи шахс балансидаги ****да
жойлашган “Дам олиш маскани” бино-иншоотларини қонунчиликда
тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш асосида 5 447 685
166,35 сўм қийматида жавобгарга сотилган.
Шунга кўра, даъвогар (сотувчи), жавобгар (харидор) ва балансда
сақловчи ўртасида 2022 йил 4 август куни 32-сонли олди-сотди шартномаси
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-1.2-бандларига кўра даъвогар учинчи шахс
балансидаги ****да жойлашган “Дам олиш маскани” бино-иншоотларини
жавобгарга қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиш ҳамда тасарруф этиш ҳуқуқисиз бериш, жавобгар эса мулкни
қабул қилиб олиш ва тўловларни шартномада назарда тутилган тартиб ва
муддатларда амалга ошириш мажбуриятини олганлар.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан электрон-аууцион савдосида
шаклланган 5 447 685 166,35 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловларини
(закалат тўловлари билан бирга) шартнома рўйхатга олинган кундан бошлаб
2 (икки) йил муддат ичида шартномани 4.5-бандидаги график асосида даъвогар
ҳисобрақамига ўтказиб берилиши келишилган.
Шартноманинг 4.5-бандига кўра 2022 йил 4-чоракда 650 000 000 сўм,
2023 йил 1-4-чоракларда 700 000 000 сўмдан, 2024 йил 1-2-чоракларда
700 000 000 сўмдан, 2024 йил 1 августда 647 685 167 сўм миқдорида тўловлар
амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан дастлаб 445 063 273,2 сўм тўловлар амалга
оширилган ва объект қабул қилиб олинган.
Шунингдек, жавобгарнинг мурожаати ва **** ҳудудий танлов
комиссиясининг 2024 йил 1 августдаги 14-сонли йиғилиш баёнига асосан
шартноманинг 2.1 ва 4.5-бандларига ўзгартириш киритиш юзасидан тарафлар
ўртасида 2024 йил 1 август куни 5-сонли қўшимча келишув тузилган.
Қўшимча келишувга мувофиқ, объектни сотиб олиш тўловлари
5 447 685 166,35 сўмни ташкил этиши, харидор томонидан тўланган
3 939 413 576 сўм миқдордаги пул маблағлари объектни сотиб олиш тўловлари
сифатида қабул қилиш, қолган 1 508 271 590 сўм миқдордаги тўловларни
2024 йил 30 августдан 2025 йил 28 февраль кунига қадарли график асосида ҳар
3
ойнинг 30 санасига 215 467 370 сўмдан амалга ошириш ҳақида келишилган.
Жавобгар томонидан шартномага асосан 2025 йил 28 февраль кунига
қадарли жами 5 447 685 579,4 сўм тўловлар даъвогарнинг тегишли ҳисоб
рақамларига тўлаб берилган.
Даъвогар жавобгар томонидан давлат мулкини сотиб олиш тўловлари
жорий йилнинг 28 февралида тўлиқ тўлангани, лекин мажбуриятлар
кечиктирилиб бажарилганлиги важи билан кечиктирилган кунлар учун
(шартнома тузилган пайтдан бошлаб тўловлар тўлиқ тўланган даврга қадарли)
1 500 248 741,20 сўм пеня ҳамда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш
ставкаси миқдорида 1 219 445 874,54 сўм устама фоиз, жами 2 719 694 615,73
сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланган.
Даъвогар мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга 2025 йил
12 май куни 01-13-20/808-сонли талабнома шахсан даъвогар раҳбарига
берилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга
нисбатан мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги низо давлат мулки объектини
олди-сотди шартномасидан келиб чиққан.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмида қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланиши, 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши,
қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган
ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланиши назарда тутилган.
Шартноманинг 2.5-бандида мазкур шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ
харидор томонидан сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда
харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларининг
0,4 фоизи миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда сотувчига пеня тўлаши кўрсатиб
ўтилган.
Жавобгар шартномада назарда тутилган тўлов қийматини тўлиқ тўлаган
бўлса-да, бироқ қўшимча келишувнинг тўлов графиги бўйича ўз вақтда амалга
оширмай, тўловларни кечиктирган.
4
Суд томонидан қўшимча келишув тузилган 2024 йил 1 август кунидан
тўловлар тўлиқ тўланган 2025 йил 26 февраль кунига қадар кечиктирилган
кунлар учун ҳисоб-китоб қилинганда, пенянинг миқдори 241 837 105 сўмни
ташкил қилиши аниқланди.
Бироқ, даъвогар томонидан қўшимча келишув инобатга олинмасдан
шартнома тузилган 2022 йил 4 августдан кечиктирилган кунларга 1 500 248 741
сўм ҳисоблаб, хатога йўл қўйган.
Чунки,
қўшимча
келишувда
харидор
томонидан
тўланган
3 939 413 576 сўм миқдордаги пул маблағлари объектни сотиб олиш тўловлари
сифатида қабул қилиниб, қолган 1 508 271 590 сўм миқдордаги тўловлар
2024 йил 30 августдан 2025 йил 28 февраль кунига қадарли тўланиши
белгиланган.
Шу боис, суд даъвони 1 508 271 590 сўм пеня ундириш талабининг
241 837 105 сўмини асосли, 1 2066 434 485 сўмини асоссиз деб ҳисоблайди.
Булар иш ҳужжатларига илова қилинган ва судга тақдим этилган
тарафлар ўртасидаги шартнома, унга қўшимча келишув, даъвогарнинг пеня
ҳисоб-китоб жадвали, тўлов ҳужжатлари, тарафларнинг тушунтиришлари ва
ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб тушунтириш берилган.
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган тўлов
мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини инобатга олиб, асосли деб топилган
241 837 105 сўм пеня миқдорини 80 000 000 сўмга қадар камайтириб, ушбу
суммани жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, пенянинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
5
Бундан ташқари, даъво аризада Марказий банкнинг қайта молиялаш
ставкаси миқдорида ҳисобланган 1 219 445 874,54 сўм устама фоиз ундириш
талаби билдирилган.
Мазкур
шартноманинг
2.4-бандида
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарори 9-бандига асосан
дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, қолган суммага
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланиши
белгиланган.
Шартномада дастлабки тўлов суммасининг миқдори назарда тутилмаган.
Шунингдек, шартноманинг 2.1 ва 4.5-бандларига ўзгартириш киритиш
юзасидан тарафлар ўртасида 2024 йил 1 августда тузилган 5-сонли қўшимча
келишувга асосан объектни сотиб олиш тўловлари 5 447 685 166,35 сўмни
ташкил этиши, харидор томонидан тўланган 3 939 413 576 сўм миқдордаги пул
маблағлари объектни сотиб олиш тўловлари сифатида қабул қилишга
келишилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тўланган дастлабки тўлов суммаси
объект қийматининг 72,31 фоизини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг 1 219 445 874,54 сўм устама фоиз
ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги
низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз
қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган
бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг
зиммасига юклатишга ҳақли.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган.
Юқоридагиларга
асосан,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 80 000 000 сўм пеня
6
ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар даъвогарнинг талабномасини оқибатсиз қолдириб,
низо келиб чиқишига сабабчи бўлганлиги боис, барча суд харажатларини
жавобгар зиимасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
54 393 892,31 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг **** ҳудудий
бошқармаси
фойдасига
80 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
54 393 892,31 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****