← Назад
Решение #2833076 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти
чекланган жамияти тугатиш комиссиясининг жавобгар **** масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 43 210 683,55 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари ****
(ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи
ҳужжат
асосида)ларнинг
иштирокида
суднинг
биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён қилинишича, **** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2025 йил
25 апрелда ва 2025 йил 5 майда электрон онлайн аукцион савдолари
ўтказилиб, натижалари бўйича баённомалар расмийлаштирилган. Уларга
асосан олди-сотди шартномалари тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ
топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан сотиб олинган
маҳсулотлар, яъни кран-балкалари, пайвандлаш ускунаси жавобгарга
топширилган, бироқ жавобгар томонидан маҳсулотлар учун тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли жами 29 356 027,55 сўм
қарздорлик юзага келган.
Жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида талабнома юборилган,
аммо талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) тугатиш комиссияси судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 29 356 027,55 сўм асосий қарз, тўлов кечиктирилган кунлар
учун ҳисобланган 13 854 656 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан товарлар
жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигини, бу тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан
тасдиқланганлигини, суд мажлиси кунига қадар ҳам тўловлар амалга
оширилмаганлигини маълум қилиб, жавобгар олинган маҳсулотларни бошқа
шахсга сотиб юборганлигини билдириб, суддан даъво талабини
қаноатлантиришни ҳамда жавобгар раҳбарига нисбатан хусусий ажрим
чиқаришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам 29 356 027,55 сўм
қарздорлиги борлигини, бироз муддат жамиятнинг хисоб рақами беркилиб
2
қолганлигини, шу сабабли тўловларни амалга ошира олмаганлигини, тез
кунларда қарздорликни тўлаш чораларини кўраётганлигини, сотиб олинган
кранлар ўзида эканлигини, уларни таъмирлашга кўп харажат қилганлигини,
агар даъвогар пулларни қайтариб берса, олинган товарларни қайтариб
бериши мумкинлигини билдириб, молиявий аҳволини инобатга олиб
камайтириб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 25 апрелда ҳамда
2025 йил 5 майда электрон онлайн аукцион савдолари ташкил этилиб, савдо
натижалари бўйича DA 1265968-сонли, DA 1268040-сонли, DA 1268044сонли, DA 1268069-сонли ғолиблик баённомалари расмийлаштирилган.
Расмийлаштирилган баённомаларга асосан тарафлар ўртасида 2025 йил
25 апрелда 07-сонли, 2025 йил 5 майда 08, 09, 10-сонли олди-сотди
шартномалари тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 07-сонли шартномага асосан жавобгар
даъвогар балансида бўлган “Кран-балка”ни 12 294 482,20 сўмга, 08-сонли
шартномага асосан “Кран-балка 753255”ни 12 794 200,50 сўмга, 09-сонли
шартномага асосан “Кран-балка 753255”ни 12 794 200,50 сўмга, 10-сонли
шартномага асосан “Пайвандлаш ускунаси”ни 1 006 097 сўмга сотиб олган.
Шартномаларнинг 1.2-бандига кўра, даъвогар электрон онлайн аукцион
савдоси ғолибига мулкни харид қийматида сотиб, жавобгар эса шартнома
шартларига мувофиқ тўловларни тўлаган ҳолда мулкни қабул қилиб олиши
белгиланган.
Шартномаларнинг 3.2-бандида тўланиши лозим бўлган маблағларнинг
“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти
ҳисобига олдиндан тўланган тўлов суммаси чегириб қолинган ҳолда қолган
тўлов жавобгар томонидан оралиқ муддатларда графикка асосан нақд пул ёки
пул ўтказиш йўли билан тўлаб борилиши белгиланган.
3
Даъвогар мажбуриятларини бажариб, 2025 йил 25 апрелдаги ва
2025 йил 5 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан
мулкларни жавобгарга топширган бўлсада, жавобгар шартнмоага асосан
белгиланган оралиқ муддатларда тўловларни амалга оширмаган.
Натижада жавобгарнинг 07-сонли шартномага асосан 9 500 281,70 сўм,
08-сонли шартномага асосан 9 500 281,70 сўм, 09-сонли шартномага асосан
9 500281,70 сўм, 10-сонли шартномага асосан 855 182,45 сўм, жами
29 356 027,55 сўм қарздорлик юзага келган.
Қарздорликни тўлаш тўғрисида 2025 йил 12 июнда 14-сонли, 2025 йил
3 октябрда 132-сонли, 133-сонли, 134-сонли талабномалар юборилган
бўлсада, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган, қарздорлик
ҳисоб-китоб қилинмаган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи
товар ҳақини тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик суд мажлисида тарафлар вакилларининг берган
тушунтиришлари, ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартномалар,
ғолиблик баённомалари, топшириш-қабул қилиш далолатномалари,
талабномалар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд
даъвогарнинг жавобгардан 29 356 027,55 сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 13 854 656 сўм пеня ундириш
талаби қўйилган.
Шартноманинг 6.3-бандида тўлов графиги бўйича тўловлар ўз вақтида
амалга оширилмаган тақдирда, жавобгар ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз
вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин ўз вақтида
тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлашига келишилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Бундай ҳолатда суд жавобгар шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот
ҳақини тўлаши лозим бўлса-да, тўловни кечиктирганлиги сабабли
даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
4
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб,
суд ундирилиши талаб қилинган 13 854 656 сўм пеняни 7 000 000 сўм
миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
864 213,67 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
хисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билавн боғлиқ
103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 29 356 027,55 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм
пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 864 213,67 сўм давлат божи:
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
5
Раислик қилувчи, судья
****