← Назад
Решение #2833087 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 37 | — | law | |
| онуни | 140 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| тисодий процессуал | 74 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5102-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 16 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, аризачи вакили
Б.Султонназаров (ишончнома асосида), қарздор раҳбари Б.Жўраев (шахсий
маълумотнома асосида)лар иштирокида, аризачи “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти хорижий корхонасининг қарздор “Ххх” хусусий
корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни
суд биносида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида
видеоконференцалока режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “Ххх” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси
(бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор “Ххх” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – қарздор деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб,
қарздор ҳисобидан жамият фойдасига 84.942.998 сўм миқдордаги қарз
ундириш тўғрисида суд ижро варақалари чиққанлигини, ушбу қарздорлик 6
(олти) ой муддат ўтишига қарамасдан тўлаб берилмаётганлигини, қарздорнинг
ушбу қарздорликни тўлаш имконияти йўқлигини билдириб, ариза талабини
қаноатлантиришни ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган қарздор вакили аризачи
томонидан берилган маҳсулотни бир қисми сифатсиз эканлиги боис қайтариб
юборганлигини,
аризага
ушбу
қайтарилган
маҳсулот
суммаси
чегирилмаганлигини, ушбу ташкилоти фаолият кўрсатмаётганлигини
билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, аризачининг ариза талабларини қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 2025
йил 27 июндаги ҳал қилув қарори билан 45.717.244 сўм асосий қарз, 1.000.000
сўм пеня, 37.500 сўм почта харажати ҳамда 2025 йил 27 майда 34.683.451 сўм
асосий қарз, 161.378 сўм пеня, 37.500 сўм почта харажати ундирилган бўлиб,
ушбу қарздорлик сал кам 6 ойдан ортиқ муддат ўтишига қарамасдан тўлаб
берилмасдан келинган.
Бундан ташқари, ушбу суднинг 2025 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 105.175.431 сўм асосий қарз,
1.094.359 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати ундирилган.
Мазкур қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа
бермаганлиги сабабли аризачи қарздорга нисбатан судга ариза билан
мурожаат этиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
1
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддасини биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредитор талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур Қонунининг 37-моддасини учинчи қисмида, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат
қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 140-моддасида, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили
муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг
илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши
мумкинлиги белгиланган.
Қонуннинг 141-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилинган пайтдан эътиборан:
қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган
ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга
сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл
қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати,
шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати
бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича
неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк
солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар
юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар
ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган
маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат
ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги
маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига
мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга
доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш
2
тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча
талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш
доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф
этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни
қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар
бўйича талаблар мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган
ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини
бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи
хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда
белгиланган
тартибда
давлат
ижрочилари
томонидан
тугатиш
бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини
бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 74-моддасига кўра суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга
асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Ушбу кодекснинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
иловасида, яъни давлат божи ставкаларининг миқдорларини иккинчи бандини
“в” кичик бандида, ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд моддий ва процессуал қонун нормаларининг
талабларига асосланиб, аризачининг ариза талабларини қаноатлантиришни,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, Ахмедов Мир Аброр Анвар ўғлини тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни, қарздордан аризачи фойдасига 1.236.000 сўм давлат божи, 41.200
сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
3
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 140, 141-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 36, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Аризачи “Ххх” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг
аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “Ххх” хусусий корхонаси соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “Ххх” хусусий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб 3тоифали суд тугатиш бошқарувчиси М.Ахмедов тайинлансин.
Суд тугатиш бошқарувчиси Ахмедов Мир Аброр Анвар ўғли зиммасига:
қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш; тугатишга доир иш
юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил
этиш ва ўтказиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сохта
тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан
тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 2013 йил 14 августдаги 224-сонли Қарорга асосан
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
тайёрлаш хулосани судга тақдим этиш; бажарилган ишлар ҳақида ҳар ойда
бир марта судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш; тугатиш ишларини
белгиланган муддатда якунлаш вазифаси юклатилсин.
Қарздор “Ххх” хусусий корхонасидан аризачи “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти хорижий корхонаси фойдасига 1.236.000 сўм давлат божи,
41.200 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
4