Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/7153 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 04bece6d-f6c0-4025-a1f3-c9f7d0d5caf8 Claim ID PDF Hash 6dcd68c9c30ca539... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 74-моддаси тисодий процессуал кодекси 74 code_article
тисодий процессуал кодексининг 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодексининг 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/7153-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Кассация инстанциясида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри Қ А Р О РИ 2025 йил 16 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати кассация инстанцияси судъя ***нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, жавобгар “***” фермер хўжалиги томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-18012501/7153-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 12 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида, жавобгардан фермер хўжалиги раиси А.Бозоров ва унинг вакили М.Қурбонов (ишончнома асосида) ва даъвогардан кластер вакили Ш.Ҳайдаров (ишончнома асосида) лар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалигидан 99.916.549 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, “***” фермер хўжалиги ҳисобидан, “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 99.916.549 сўм асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгардан Республика бюджетига 1.998.331 сўм давлат божи ундирилган. Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “***” фермер хўжалиги кассация шикояти берилган. “***” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятида биринчи босқич суди ишдаги далиллар ҳар томонлама баҳо бермаганлиги, даъвогар олдида 16.100.196 сўм қарздорлиги мавжудлиги лекин биринчи босқич суди томонидан асолссиз 99.916.549 сўм ундириганлигини баён этиб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги раиси ва унинг вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жамият вакили жавобгар томонидан тўлаб берилган қарз суммасига эътирози йўқлигини маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суднинг ишни кўрилиши ҳақидаги ажрими “Омад старт” хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 3-бандида кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Бундай ҳолда судлов ҳайъати унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Кассация судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан жавобгар ва даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг 2025 йил 22 январдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ҳамда “Омад старт” МЧЖ ўртасида 2022 йил 1 март кунида 31-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 2-бандига асосан “Омад старт” МЧЖ “Пудратчи” ушбу шартнома шартларига кўра, жавобгар “Буюртмачи”га лойиҳада кўзда тутилган шартларда объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш, жавобгар “Буюртмачи” эса “Пудратчи”га объектни (таъмирлаш) фойдаланишга топшириш учун зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни монтаж учун тайёр ҳолда келтириш, доимий электр-энергияни, сув ва сув ҳавзасини тайёрлаш ҳамда бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура ҳамда топшириш қабул қилиш далолатномасига кўра, жавобгар пудратчи томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бандида тўловлар буюрмачи яъни фермер хўжалиги хисобидан тўлаб берилиши белгиланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида қарздорликни тўлаш бўйича тўлов графиги ҳам тасдиқланган бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарга бажарилган ишлар ҳақи қисман тўлов қилиниб, тарафлар ўртасида 99 916 549 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома эса жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб даъвогар судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Биринчи босқич суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида эртачи хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Бироқ, “***” фермер хўжалиги 257.500.000 сўмлик бажарилган пудрат ишларини 241.399.804 сўмини тўлаб берганлигини тўғрисида бирламчи ҳужжатлар судга тақдим этилди. Яъни мазкур тўловлар даъвогар судга даъво аризаси берилгунга қадар амалга оширилганлиги маълум бўлди. Мазкур қарздорликни тўланганлиги даъвогар вакили томонидан инкор этилмади. Ушбу тўлаб берилган қарздорлик тўлов топшириқномалари билан ўз исботини топган. Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорига асосан ундирилган 99.916.549 сўм асосий қарзни 16.100.196 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74-моддасининг 4-бандида ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-моддасида қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятида билдирилган важлар асосли бўлиб, биринчи инстанция суди даъво аризаси бўйича даъво ариза талабини асосий қарзга бўлган қисмини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида эртачи хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан жавобгар ва даъвогар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, «***» фермер хўжалигининг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини жавобгардан даъвогар фойдасига 99.916.549 сўм қарз ундириш қисмини, 16.100.196 сўм қарз ундирилсин деб, жавобгардан Республика бюджетига 1.998.331 сўм давлат божи ундириш қисмини 322.003 сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогардан биринчи босқич суди учун Республика бюджетига 1.676.327 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар томонидан кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражатини “***” масъулияти чекланган жамиятидан «***» фермер хўжалиги фойдасига ундиришни 2025 йил 12 сентябрдаги ижро варақаларини бекор қилишни ва янги ижро варақалари беришни, кассация инстанцияси учун жавобгардан 161.001 сўм ва даъвогардан 838.163 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 299, 301, 302, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: «***» фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августдаги 4-1801-2501/7153-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорини жавобгардан даъвогар фойдасига 99.916.549 сўм қарз ундириш қисмини, 16.100.196 сўм қарз ундирилсин деб, жавобгардан Республика бюджетига 1.998.331 сўм давлат божи ундириш қисмини 322.003 сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартиришни, даъвогардан биринчи босқич суди учун Республика бюджетига 1.676.327 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар томонидан кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражатини “***” масъулияти чекланган жамиятидан «***» фермер хўжалиги фойдасига ундирилсин. Кассация инстанцияси учун жавобгардан 161.001 сўм ва даъвогардан 838.163 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. 2025 йил 12 сентябрдаги ижро варақалари бекор қилинсин. Янги ижро варақалар берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий судлов хайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: *** Ҳайъат аъзолари: *** ***