← Назад
Решение #2833113 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/-------сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил ---------
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг котиблигида, аризачи вакиллари А.Муратов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи --------------, қарздор "-------------" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи, -------------- судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "-------------" масъулияти чекланган жамияти иқтисодий ночор аҳволга тушиб, солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича, ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги
сабабли, соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 3.12.2025 йил кунги ажримига асосан соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар
иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Қарздор ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд
низони қарздорни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади.
Суд мажлисида аризачи вакили, қарздор иқтисодий ночор аҳволга тушиб,
мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигини,
бугунги кунда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзи
53751717,71 сўмни ташкил қилишини билдириб, суддан аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини, ишдаги хужжатларни
ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, "--------------" масъулияти чекланган
жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзини ундириш
тўғрисидаги, --------------нинг қарори Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман
бўлимига ижро учун юборилган. Лекин, суд ижрочилари томонидан Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг
мол-мулки йўқлиги сабабли, кредиторга ижросиз қайтарилган. Кредитор
томонидан жамиятни молиявий аҳволи ўрганилганида, жамият иқтисодий
ночор ҳолатга тушиб қолганлиги сабабли фаолият кўрсатмаётганлиги,
10.11.2025 йил куни ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар
олдидаги қарзи 53751717,71 сўмни ташкил қилиши аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг 37-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд
бўлганда, суд томонидан қўзғатилиши мумкин. Қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор
талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг
қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан
олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонуннинг 5-моддаси 1-қисми 2-бандига мувофиқ, агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса, доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб,- эътироф этилади.
Қонуннинг 241-модасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда
кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди.
Қонуннинг 52-моддаси 1-қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Мазкур модданинг 2-қисмига асосан, суднинг қарздор юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни
бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги
кўрсатма акс эттирилиши керак.
Суд ишга тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, аризани
қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги қонунига асосан, қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга
доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчиси этиб, 4-тоифали тугатиш
бошқарувчиси --------------ни тайинлашни, тугатиш бошқарувчисига тўланган
1236000 сўм иш ҳақини инобатга олишни ва тугатиш бошқарувчисига иш ҳақи
этиб
белгилашни,
шунингдек,
ИПКнинг
118-моддасига мувофиқ, қарздор ҳисобидан Давлат бюджетига 1236000 сўм
давлат божи, аризачи фойдасига 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, суд “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 6-9, 3738, 41, 50-53-54-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176-179, 186-188, 210-211-моддаларни қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор "--------------" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор "--------------" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошкарувчиси этиб, 4-тоифали тугатиш бошқарувчиси -------------- тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси --------------га Ўзбекистон Республикасида
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳақ
тўлансин.
Аризачи томонидан тугатиш бошқарувчисига тўланган 1236000 сўм иш ҳақи
инобатга олинсин ва тугатиш бошқарувчисига иш ҳақи этиб белгилансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- қарздор банкрот деб эътироф қилингани ҳамда тугатишга доир иш
юритиш бошланганлиги ҳақида матбуотда эълон бериш;
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 20 кун);
- қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари
бекор қилиниши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 10 кун);
- кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиш;
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш
ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24
августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга
белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 20 кун);
- кредиторлар талабларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги
Қонунда белгиланган тартибда қондириш ва қонунда назарда тутилган барча
тугатиш ишларини ташкил қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Қонунда белгиланган муддат ва
тартибда тугатиш ишларини якунлаш ва бу тўғрисида иқтисодий судга тегишли
ҳисоботларни, шу жумладан ҳар ойда амалга оширилган ишлар юзасидан оралиқ
ҳисоботларни тақдим этиш, тугатиш доир иш юритиш бўйича якуний ҳисоботни
қонунда белгиланган муддатда Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига
тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Қарздор "--------------" масъулияти чекланган жамияти зиммасига уч кун
муддатда жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, муҳр ва штампларни
тугатиш бошқарувчига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
(Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздор юридик
шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади).
Қарздор "--------------" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат
бюджетига 1236000 сўм давлат божи ва кредитор -------------- фойдасига 41200
сўм почта харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида
шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
И.Турсунов