← Назад
Решение #2833118 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2501/4099-сонли иқтисодий иш
2025 йил 16 декабрь
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Умидуллаев котиблигида даъвогар “Ххх” АЖ нинг, жавобгар
“Ххх” фермер хўжалигидан 3 510 465 сўм асосий қарздорлик ва 214 138 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, Қарши
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх” АЖ нинг манфатида Чироқчи туманлараро иқтисодий судига
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан 3 510 465
сўм қарздорлик ва 214 138 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар
вакиллари қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг
вакиллари иштирок этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Суд мажлиси муҳокамасига қадар, даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат
этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
эканлиги боис ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
128, 129, 170-моддаларига асосан даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.Суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили тушунтириш бериб, даъво аризаси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан
тўлаганлигини билдириб, даъво аризани қонуний ҳал қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок қилувчи шахслар вакилини
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Ххх” акциядорлик
жамиятига қарашли Муборак туман электр таъминоти корхонаси билан «Ххх»
фермер хўжалиги ўртасида электр энергия таъминоти бўйича шартнома тузилган
бўлиб, ушбу шартнома шартларига мувофиқ “Ххх” АЖ томонидан туташтирилган
тармоқ орқали “Истеъмолчи”га электр энергиясини етказиб бериш, “Истеъмолчи”
жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, Истеъмолчига
энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин
энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш
асосида амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга
ошириладиган даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун
олдин билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда
50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонида ойнинг охиригача якуний
ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур истеъмолчига нисбатан электр
тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.
“Ххх” АЖ томонидан туташтирилган тармоқ орқали “Истеъмолчи”га электр
энергияси етказиб берилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари
бажарилган.
Бироқ, “Истеъмолчи”га туташтирилган тармоқ орқали электр энергияси
етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан электр энергияси учун тўлов вақтида
тўланмаганлиги натижасида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан юборилган истеъмол қилинган электр энергияси учун
қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
234-моддасида,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш
мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
“Электр Энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги №319-сонли Қарорнинг 12-бандига кўра Электр энергияси
истеъмолчилари қуйидагиларга мажбур:
ҲЭТК томонидан белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига
риоя этиш;
фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари талабларига риоя этиш;
белгиланган тартибда ҲЭТК ва Ўзэнергоинспекция ходимига хизмат
гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида ҳисоблагич
кўрсаткичларини ёзиб олиш ва уларнинг ҳолати, уланиш схемалари ва
қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун тўсқинликсиз бориб кўриш имконини бериш
(маиший истеъмолчилардан ташқари);
йил мобайнида янги ишга тушириладиган электр қурилмаларидан фойдаланиш
бошланишидан камида бир ой олдин (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр
энергиясининг зарур миқдори учун ҲЭТКга буюртманома бериш;
келгуси йил учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни аниқлашда электр
энергиясини электр тармоқларидан узатишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг
(ишлар турларининг) технологик жараёни ишлаб чиқариш эҳтиёжларига, ишлаб
чиқариш бинолари ва маъмурий биноларни ёритишга, иситишга, шамоллатишга
электр энергияси сарфини, шунингдек, ушбу электр тармоқларига уланган
субистеъмолчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш (маиший истеъмолчилардан
ташқари);
рухсат этилган қуввати 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этган барча
истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) реактив энергияни
компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатишга ва ушбу қурилмаларни соз ҳолатда
ишлаб туришини таъминлаш;
ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар бирлигига
сарфланадиган электр энергиясининг белгиланган меъёрлардан ошмаслик мажбур.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 85-бандига кўра,
Ҳисоб-китоб даврида
истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси
истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган
тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг
икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.
Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномасига асосан
жавобгар томонидан бугунги кунда қарздорлиги мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан даъвогар “Ххх” АЖ фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Чироқчи
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
4-1804-2501/4099-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
У.Латипов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(ҳулоса қисми)
2025 йил 16 декабрь
Қарши шаҳри
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Умидуллаев котиблигида даъвогар “Ххх” АЖ
нинг, жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан 3 510 465 сўм асосий қарздорлик
ва 214 138 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
тарафлар иштирокисиз, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида муҳокамасида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан даъвогар “Ххх” АЖ фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Жавобгар “Ххх” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Чироқчи
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, қонуний кучга киргач кассация
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Латипов
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
2025 йил 16 декабрь
Қарши шаҳри
иш
4-1804-2501/4099-сонли
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Умидуллаев котиблигида даъвогар “Ххх” АЖ нинг, жавобгар
“Ххх” фермер хўжалигидан 3 510 465 сўм асосий қарздорлик ва 214 138 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, Қарши
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида муҳокамасида кўриб
чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди.
Раислик қилувчи иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари мажлисга
келган - келмаганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисига келмаган шахслар
тегишли равишда хабардор қилинган – қилинмаганлигини ҳамда уларнинг
келмаганлиги сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди.
Суд мажлиси котиби, бугунги суд мажлисида бугунги суд мажлисининг
ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар вакилига қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили иштирок
этмаганлиги даъвогар вакили ишни иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳақида
раислик қилувчига ахборот берди.
Раислик қилувчи иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, иш юритиш
тугаганлигини билдириб мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш учун
маслаҳатхонада қолди.
Бироздан кейин раислик қилувчи маслаҳатхонадан чиқиб, ишда иштирок
этаётган тараф вакилларига мазкур иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмини ўқиб эшиттирди ҳамда иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчилари суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқишга ва у имзоланган
кундан эътиборан беш кун ичида баённома юзасидан баённомада йўл қўйилган
хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма
фикр-мулоҳазалар беришга ҳақли эканлигини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ
деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи
У.Латипов
Суд мажлиси котиби
А.Умидуллаев