← Назад
Решение #2833122 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 631 | — | law | |
| ФК | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9134-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 16 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар "*********"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*********" давлат
муасассасига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурори
ёрдамчиси Ш.Хакимов, даъвогар вакили И.Хўжамқулов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Д.Кулназаров (ишончнома асосида)лар иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "*********" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда
- даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*********"
давлат муасассаси (кейинги ўринда - жавобгар)дан 3 543 871 140 сўм асосий
қарз,
1 771 935 570 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси, Қашқадарё вилояти молия бошқармаси,
Қашқадарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили эътирози борлигини
таъкидлаб, даъво талабларини рад этишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Ғазначилик хизмати
бошқармаси тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 17 ноябрдаги 98-1/2022сонли шартнома, 2023 йил 12 майдаги 98-1/2023-сонли шартнома Давлат
харидларини ривожлантириш ва мониторинг шўъбасида рўйхатдан
ўтганлигини, иш ҳажми кўплиги сабабли ишни ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 16.05.2017 йилда 98-сонли
пудрат шартномаси, 11.12.2017 йилда 98-1-сонли, 30.03.2018 йилда 98-2сонли, 25.09.2018 йилда 98-3-сонли, 17.11.2022 йилда 98-1/2022-сонли,
12.05.2023 йилда 98-1/2023-сонли қўшимча келишув баённомалари тузилган.
2017 йил 16 майдаги 98-сонли тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 2-бандига кўра Пудратчи мазкур шартнома шартларига Қарши
шаҳридаги ёпиқ кўп тармоқли сузиш хавзаларини қуриш билан спортсоғломлаштириш комплексини реконструкция қилиш (собиқ "Насаф"
стадиони) лойихада кўзда тутилган объектни фойдаланишга топшириш
бўйича қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Буюртмачи эса
пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиб
ишларни қабул қилиш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома ва унга қилинган келишув баённомалари бўйича 59
934 042 730 сўмлик ишлар бажарилиб, жавобгар томонидан 56 390 171 590
сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилган.
Ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлик
3 543 871 140 сўмни ташкил этади.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат шартномасини
бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 631-моддасига биноан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда
ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим
турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари
пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари
пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги
қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда
тутилган қоидалар қўлланади.
ФКнинг 666-моддасига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК
673-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ,
буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун
ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди.
Шартноманингда Иншоот давлат комиссияси ёки ишчи комиссияси
томонидан "Тугалланган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш
қоидалари" қўлланмасига асосан белгиланган тартибда ишлар қабул қилиб
олингандан сўнг кафолат муддати яъни 12 ой тамом бўлгандан кейин 5 фоиз
тўлов белгиланган тартибда амалга оширилиши назарда тутилган.
Иншоот давлат комиссияси томонидан 2023 йил 14 ноябрда қабул
қилиб олинган. 2024 йил 25 сентябрда, 2025 йил 30 апрелда, 2025 йил 03
ноябрда Қашқадарё вилоят спорт бошқармаси томонидан даъвогарнинг
объектда бажарилган ишлар юзасидан 5 фоизлик кафолат маблағини тўлаб
беришга эътирози йўқлиги тўғрисида жавобгар хатлари берилган.
Натижада жавобгар томонидан даъвогарга 3 543 871 140 сўм қарздорлик
тўланмасдан қолган.
Ушбу асосий қарздорлик тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома
билан ҳам тасдиқланган.
Шу боисдан суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар даъво талабида жавобгардан 1 771 935 570 сўм
пеня ундиришни ҳам сўраган.
Шартноманинг 15.2-бандига кўра, мазкур шартномага тегишли
иловаларда кўрсатилган ўз мажбариятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида
молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни
бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларининг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тўлашлиги, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлигига
келишилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан 1 771 935 570 сўм пеня ундириш
талаби асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленуми томонидан 2007
йил 15 июнда қабул қилинган “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 1-бандида, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган асосли пеня миқдорини 531 580 671 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 543 871 140 сўм асосий қарз, 531
580 671 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 106 316
134,2 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631, 634, 673моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*********" давлат муасассасидан даъвогар "*********"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 543 871 140 сўм асосий қарз, 531
580 671 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 106 316 134,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов