Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9273 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 27f6fb84-3c75-455d-9947-0de6167b6229 Claim ID PDF Hash fd8fa00c0db6331a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуни 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9273-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 16 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "*********" МЧЖ манфаатида жавобгар "*********" ДМ ҳисобидан 2 900 000 000 сўм асосий қарз, 478 750 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов, даъвогар вакиллари М. Мир Аҳмад (рахбар) ва Л.Манапова (ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Пардаев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар "*********" МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*********" ДМ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 900 000 000 сўм асосий қарз, 478 750 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида палата иштирок этмади. Вакил иштирокини таъминламади. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида ёзма илтимоснома тақдим этиб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ёзма илтимосномага эътироз билдириб, уни рад этишни ҳамда даъво талабларини рад этишни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони рад этишни сўради. Ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси тарафлар ўртасида тузилган шартнома Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан ўтмаганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ишни ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўришни ҳамда қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 30 декабрда 760607сонли ҳамда 2023 йил 29 декабрда 2287511.1.1-сонли шартномалар тузилган. Уларга кўра даъвогар Битум БНД 60/90 махсулотини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган махсулотни қабул қилиб олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгарнинг қарздорликни тўлиқ тўлаб бермаганлиги натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Қонуни 47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 49-моддаси мазмунига кўра, электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид тарзда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда, ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан даъвогар билан қонунчилик талабларига зид тарзда тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, ушбу шартнома юридик оқибатларга олиб келмаслиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли даъвогарнинг шартномаларга асосан қарздорликни ундириш талабини рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши белгиланган. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига асосланиб, суд даъвони рад этишни ва даъвогардан Республика бюджетига 61 755 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 112,113, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ёзма илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар "*********" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 61 755 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов