← Назад
Решение #2833130 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14740-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Марғилон шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, Марғилон шаҳар
прокурорининг катта ёрдамчиси А.Асқаров, даъвогар вакили У.Муратов
(ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “Худудгазтаъминот” АЖнинг
жавобгар Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 4 335 842 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ишни суд ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига кўра, “Худудгазтаъминот” АЖ (бундан буён матнда
– даъвогар деб юритилади)нинг “Hududg z F rg` n ” g z t `min t fili li ва
Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2024 йил 24 январь
куни 01/120-М-1-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
филиали жавобгарга келишилган буюртманома бўйича газ тармоқлари
орқали табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса етказиб
берилган табиий газни қабул қилиш ва белгиланган нарх бўйича тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб бериб келинган,
бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл
қўйиб, шартнома шартларига риоя этмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 4 335 842 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан низо предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси
жалб этилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, қарздорлик
бартараф
этилмаганлигини
маълум
қилиб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларида мажбурият
шартнома асосида вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 102-бандида истеъмолчилар истеъмол
қилинадиган табиий газ учун тўловларни олдиндан амалга ошириши
белгилаб қўйилган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги
оқибатида, 2025 йил 24 ноябрь ҳолатига табиий газдан даъвогар олдида
4 335 842 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни бартараф этишни сўраб, даъвогар томонидан жавобгарга
2025 йил 13 октябрь куни талабнома юборилган бўлсада, талабномани
жавобгар оқибатсиз қолдириб, шу кунгача қарздорликни тўламасдан
шартнома мажбуриятларини бажармай келган.
Ушбу қарздорлик суммаси иш ҳужжатларидаги далиллар билан ўз
тасдиғини топади.
Бу ҳолатда суд, даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда,
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса жавоб беришлиги белгиланган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар
бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
суд
даъвони
аризасини
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 4 335 842 сўм асосий
қарз ва 41 200 почта ҳаражати ундиришни, шунингдек жавобгардан
республика бюджетига ишни кўриш билан боғлик 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Худудгазтаъминот” АЖ фойдасига, жавобгар Марғилон
шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 4 335 842 сўм асосий қарз ва 41 200 почта
ҳаражати ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали апелляция ёки олти ой муддат ичида
кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Акбаров