← Назад
Решение #2833138 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9286-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
даъвогар вакили М.Хамитов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Л.Назарова
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан
405.500.000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакили даъво аризасидаги қарздорликни тан олиб, жамият
молиявий аҳволи оғирлиги сабабли тўланмаганлиги ва ҳозирда қарздорликни
тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини билдирди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
5 сентябрь куни 2-сонли субпудрат шартномаси тузилган.
Шартномага асосан субпудратчи (даъвогар) Олот тумани “Кўл Човдир”
МФЙ ҳудудидаги каналнинг бир қисмини бетонлаштириш ва Тармоқ-7 насос
станциясини реконструкция қилиш” объектида қурилиш ишларини бажариш,
бош пудратчи (жавобгар) эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан тегишли объектда жами
405.500.000 сўм сўмлик қийматдаги қурилиш ишлари бажарилган ва бу ҳақда
тарафлар ўртасида 2025 йил 30 сентябрь куни 3-сон ва 5-сон шакл
далолатномалари тузилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти
лозим даражада бажарилмасдан, бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида
тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 405.500.000 сўм
қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида
юборган 2025 йил 30 октябрдаги 5-сонли талабнома хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги бажарилган ишлар қийматидан
405.500.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, 3-сон шакл ва
5-сон шакл далолатномалари, тарафлар ўртасида тасдиқланган таққослаш
далолатномаси,талабнома ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак,
даъвогарнинг 405.500.000 асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаби қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 4.055.000 сўм давлат божи ва
41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ****
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 405.500.000 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 4.055.000 сўм давлат божи ва
41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
2