Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1629 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XO‘JAMBERDIYEVA MOXINABONU SHUXRATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9e7a9376-49df-4fd7-ba65-e52c8e35a12b Claim ID PDF Hash 5b243b819409842c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1629-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М. Хўжамбердиева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – С. Умаралиев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 16 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Мадаминовнинг раислигида, судьялар О.Садиков ва С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида, даъвогар жамият раҳбари О.Нишонов, вакил Б.Каримов (2025 йил 15 октябрдаги 16-сонли ордер ва мазкур санадаги ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Г.Мамадолимова, вакил А.Уликов (2025 йил 16 декабрдаги 16/12-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар – “ l l t min t r ” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар - “ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 80 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги тақдим этган даъво аризаси юзасидан Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 октябрь кунги ҳал қилув қарорига нисбатан “ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : “ l l t min t r ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 80 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Энергосавдо филиали Андижон бўлинмасидан мутахассис жалб этилган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 80 000 000 сўм асосий қарз, 800 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг 40 000 000 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Олдиндан тўланган 400 000 сўм давлат божи қисми даъвогар зиммасида қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан апелляция шикояти тақдим этилган. Шикоятда биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқламаганлиги, аниқланган деб ҳисобланган ҳолатлар муайян далиллар билан исботланмаганлиги, даъвогар томонидан бажарилган ишлар иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилмаганлиги, бажариладиган ишлар ва ўрнатиладиган жихозлар нархлар келишилмаганлиги, суд электр таъминоти вакили томонидан суд мажлисида жамият электр энергияси сотаётганлиги асоси билан даъвони қаноатлантирганлиги, даъвогар сифатсиз маҳсулот етказиб бериши натижасида аккумлятор барареялари ишиб кетиб яроқсиз ҳолатга келганлиги, яроқсиз маҳсулотлар янгисига алмаштирилмаганлиги, қуёш панеллари жамият маблағлари ҳисобига бошқа жойга кўчириб ишга тушурганлиги, даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида қувватлашиб, шикоятда келтирилган важларни такрорлашиб, олиб келинган қуёш панеллари қиммат нархда хисобланганлигини, маҳсулотлар сифатсиз эканлигини, етказиб берилган маҳсулотлар белгиланган тартибда қабул қилиб олинмаганлигини, шартномада ҳар бир маҳсулотнинг қиймати қайд этилмаганлигини, жами маҳсулотлар қиймати қайд этилганлигини билдиришиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдиришиб, туман сектор раҳбарлари томонидан қуёш панеллари ўрнатиш топшириғи берилганлигини, жавобгар билан билан ўзаро келишувга асосан шартнома тузилганлигини, қуёш панеллари, инвертор, аккумлятор ва метал профил жамлармалари олиб келиб ўрганилганлигини, шартномада келишилган сув иситгич ўрнатилмаганлигини, жихозларни созлаш ишлари жараёнида аккумлятор захираси дастурда 500 ватт этиб белгилаб хатоликка йўл қўйилганлигини, захира сиғимига нисбатан ортиқча қувват йиғиш белгиланганлиги сабабли аккумляторлар ишиб кетганлигини, 18 дона аккумляторлар олиб кетилиб шартнома қийматидан чегирилганлигини, барча маҳсулотлар сифатли маҳсулот ҳисобланишлигини, жавобгарга ўрнатилган жиҳозлар қиммат бўлганлигини, ҳозирда рақобатбардош янги маҳсулотлар келаётганлиги сабабли нархлар арзонлаганлигини, шартномада маҳсулотларнинг ўрнатиш харажати қайд этилмаганлигини, тарафлар ўртасида низо мавжудлиги сабабли даъвонинг пеня ундириш талабидан тўлиқ воз кечилганлигини билдиришиб, жавобгарнинг апелляция шикоятини рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Апелляция инстанция суди судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини муҳокама қилиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринда матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 16 август куни қиймати 191 957 000 сўмни ташкил этувчи 40-сонли шартномаси тузилган. Шартноманинг 1,1 ва 1.2-бандларига асосан даъвогар ўзига тегишли 36 дона 550 w tt қуёш панели ( rin s l r), 1 дона инвертор гибрит (b ), 18 дона аккумлятор 200 (А) (r st r), 1 дона сув иситгич (200 литр), комплект металл профил маҳсулотларини етказиб бериш, буюртмачи эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш, хисоб-китоб қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандига биноан, шартнома томонлар имзолаб, кучга киргандан сўнг, (буюртмачининг ўз маблағлари ҳисобидан ёки банк кредитлари ҳисобидан) олдиндан 70 фоиз, ишлар бажарилгандан сўнг 30 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгар 2024 йил 26 август кунги 102-сонли тўлов топшириқномасига асосан даъвогарга 57 587 100 сўм тўловларни амалга оширган. Даъвогар шартномада келишилган маҳсулотларнинг сув иситгичдан бошқа барча ускуналарни олиб келиб ўрнатиб берилган. Бироқ, шартномадаги аккумляторлар сифатсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли қайтариб олинган. Даъвогар 137 708 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги юзасидан форма2, 3 ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жавобгарга электрон тартибда юборилган. Жавобгар ҳужжатларни имзолашни рад этган. Даъвогар 2025 йил 1 июнь кунги қарздорликни иҳтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси почта алоқа хизмати орқали жавобгарга юборилган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар жавобгардан 80 000 000 сўм асосий қарз ва 40 000 000 сўм пеня ундириш юзасидан судга даъво аризаси тақдим этган. Биринчи инстанция суди шартнома шартларини тўлиқ ўрганмасдан 80 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳақида барвақт тўхтамга келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларида даъвогар ўзига тегишли маҳсулотларни олиб келиш ва ўрнатиб бериш ҳизматини кўрсатишга келишилган бўлиб, шартнома баҳосида ўзига тегишли маҳсулотлар жавобгарга топшириш ва ўрнатиб беришга келишилган бўлиб, кўрсатилган хизмат учун тўловлар амалга ошириш назарда тутилмаган, балки барча маҳсулотлар қиймати 191 957 000 сўмни ташкил этишлиги белгиланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маҳсулот қиймати юзасидан маълумотда қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олиниб 36 дона қуёш панели қиймати 50 688 005,76 сўм, 1 дона инвертор 53 760 000 сўм, комплект металл профил 23 737 024,18 сўмни жами етказиб берилган маҳсулотлар 128 185 029,94 сўмни ташкил этишлиги аниқланди. Яроқсиз ҳолатга келган 18 дона сув аккумлятор ва етказиб берилмаган сув иситгич қиймати 63 771 970 сўмни ташкил этган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг жавобгардан даъвогар фойдасига 80 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини 70 597 930 сўмга ўзгартиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатларни эътиборидан четда қолдириб, даъвогарнинг 80 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогар жавобгардан келишилган муддатда амалга оширилмаган қарздорлик учун 40 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Аммо, даъвогар даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечиш юзасидан ариза тақдим этган. ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечиш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилиб, мазкур талаб бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция инстанция суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга асосан, апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 80 000 000 сўм асосий қарз ундириш қисмини 70 597 930 сўмга ўзгартиришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд ҳаражатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, биринчи инстанция учун жавобгардан даъвогар фойдасига 705 979 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 494 021 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасида қолдиришни, апелляция инстанция суди учун олдиндан тўлаб чиқилган 400 000 сўм давлат божи 47 010 сўм қисмини даъвогардан жавобгарга ундиришни, 352 990 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, биринчи ва апелляция инстанциялари учун тўланган давлат божларини ўзаро сингиштирган ҳолда жавобгардан даъвогар фойдасига 658 969 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги: “Жавобгар “ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ l l t min t r ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 80 000 000 сўм асосий қарз, 800 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин” – қисми ““ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ l l t min t r ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 70 597 930 сўм асосий қарз, 705 979 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта хараажати ундирилсин” – деб; ““ l l t min t r ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган давлат божининг 400 000 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин” – қисми ““ l l t min t r ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган давлат божининг 494 021 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин” – деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун “ l l t min t r ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 47 010 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 352 990 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “ sr gr inv st” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор устидан Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи: А. Мадаминов ҳайъат аъзолари: О. Садиков С. Умаралиев