← Назад
Решение #2833153 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9283-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 16 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар **** АТБнинг
жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан
кредит қарзини ундириш
ва ундирувни жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров
мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили Ф.Ғайбуллаев (ишончнома асосида) иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар **** АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ****масъулияти чекланган жамияти (матнда
1-жавобгар деб юритилади)дан 472.302.791,69 сўм кредит асосий қарздорлигини
ундиришни ва ундирувни жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда
2-жавобгар деб юритилади)га тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель
рақами WP13NG430E523122H030370, кузов рақамисиз, шасси рақами
LZ5R4MD31NB004417, давлат рақами белгиси 85 582 HB бўлган
оқ
рангли “C MC H9 HN4250NGX38C9M5” русумли юк тортувчи транспорт
воситасига ҳамда 2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақамисиз, кузов
рақамисиз, шасси рақами VINNS9750XMSNX008877, давлат рақами белгиси
85 530 I
бўлган кул ранг “XMSXMS300F2” русумли тиркама воситасига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд
мажлиси кунига қадар кредит қарзи тўланмаганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгарлар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
19 март куни 33-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига
асосан даъвогар 1-жавобгарга айланма маблағларини тўлдириш мақсадида
йиллик 27,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 448.000.000 сўм
миқдорида кредит ажратиш, 1-жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 19
мартда гаров шартномасига асосан 2-жавобгарга тегишли 2022 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель рақами WP13NG430E523122H030370, кузов рақамисиз,
шасси рақами LZ5R4MD31NB004417, давлат рақами белгиси 85 582 HB бўлган
оқ рангли “C MC H9 HN4250NGX38C9M5” русумли юк тортувчи транспорт
воситаси ҳамда 2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақамисиз, кузов
рақамисиз, шасси рақами VINNS9750XMSNX008877, давлат рақами белгиси
85 530 I
бўлган кул ранг “XMSXMS300F2” русумли тиркама воситаси гаровга
қўйилган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан 1-жавобгарга
448.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ 1-жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредит асосий қарзи ва фоизларини ўз
вақтида тўламаган. Шунга кўра 1-жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил
17 ноябрь куни ҳолатида жами 472.302.791,69 сўм кредит қарзи, шундан
448.000.000 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган асосий қарз қисми
29.866.666 сўм кредит қарзи) ва 24.302.791,69 сўм фоиз қарзи вужудга келган.
1-жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли
муддати ўтган кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган.
Даъвогар томонидан 1-жавобгарга кредит қарзини ўз вақтида тўлаш ҳақида
юборган талабнома хати оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 6.5-бандига кўра, қарз олувчи томонидан кредит
асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаганда, банк
берилган кредитни муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш ва
ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган.
1-жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2025 йил 17 ноябрь куни ҳолатида
448.000.000 сўм кредит асосий қарзи, шундан муддати ўтган асосий қарз қисми
29.866.666 сўм ва 24.302.791,69 сўм фоиз қарзи, жами 472.302.791,69 сўм кредит
асосий қарздорлиги иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк
2
маълумотномаси, банк айланма маълумотлари ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 281-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ушбу
Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган
тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш
орқали амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди
савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда,
мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати
бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча
харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” №13/150-сонли қарори 21-бандининг биринчи қисмида қарздор
томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда
кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган молмулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга
қараганда имтиёзга эга бўлишини инобатга олиш зарурлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 1жавобгардан кредит қарзини
солидар тартибда ундириш ва ундирувни 2-жавобгарга тегишли гаров
мулкларига қаратиш ҳақидаги даъво талаблари асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантириб, 1-жавобгардан даъвогар
фойдасига 472.302.791,69 сўм кредит асосий қарзини ундиришни
ва
ундирувни 2-жавобгарга тегишли гаров мулкларига қаратишни ва ушбу гаров
мулкларининг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш баҳосини ўзаро келишув
бўйича кўрсатилган баҳода белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, 1-жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика
бюджетига 9.446.055,83 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
3
қарор
қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** АТБ
фойдасига 472.302.791,69 сўм кредит асосий қардорлиги ва иш юзасидан
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровга
қўйилган жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2022 йилда
ишлаб чиқарилган, двигатель рақами WP13NG430E523122H030370, кузов
рақамисиз, шасси рақами LZ5R4MD31NB004417, давлат рақами белгиси 85 582
HB бўлган оқ рангли “C MC H9 HN4250NGX38C9M5” русумли юк тортувчи
транспорт воситасига қаратилсин ва ушбу гаров мулкининг кимошди
савдосидаги бошланғич сотиш баҳоси ўзаро келишувга кўра 346.550.000 сўм
этиб белгилансин ҳамда 2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақамисиз,
кузов рақамисиз, шасси рақами VINNS9750XMSNX008877, давлат рақами
белгиси 85 530 I
бўлган кул ранг “XMSXMS300F2” русумли тиркама
воситасига қаратилсин ва ушбу гарорв мулкининг кимошди савдосидаги
бошланғич сотиш баҳоси ўзаро келишувга кўра 157.520.000 сўм этиб
белгилансин.
Жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
9.446.055,83 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4