Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2524/117480 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 211b9aa2-d15a-4d43-be13-98def5107d76 Claim ID PDF Hash 405fff88b272ef73... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 573-моддаси ФКнинг 573 law
олларда ФКнинг 544-моддаси олларда ФК 544 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2524/117480-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 16 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Эркинов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суд биносида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида видеоконференцалока режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)дан 83.342.940 сўм асосий қарз, 12.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 1 апрелда 114-сонли, 2025 йил 3 январда 102-сонли ижара шартномалари тузилганлигини, шартномага асосан Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Янгидархон МФЙ, Наврўз кўчаси 51-уйнинг биринчи қавати нотурар бино ва иншоотнинг 117.90 кв.м қисмини вақтинчалик фойдаланиш учун ижарага берганлигини, бундан ташқари шартноманинг 2.5 бандига асосан коммунал тўловлар ижарага берувчига тўланиши келишилганлигини, аммо ижара тўловлари жавобгар томонидан ўз вақтида тўлиқ тўланмаётганлигини, қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли шарноманинг 9.2 бандига асосан пеня ҳам ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахснинг низо бўйича тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 январда 102-сонли ҳамда 2025 йил 1 апрелда 114-сонли кўчмас мулк объектини ижарага бериш шартномалари тузилган бўлиб, 1.1-бандида ушбу шартномага мувофиқ Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Янгидархон МФЙ, Наврўз кўчаси 51-уйнинг биринчи қавати нотурар бино ва иншоотнинг 117.90 кв.м жойни вақтинчалик фойдаланиш учун ижарага тақдим этиши, ижарага олувчи эса шартноманинг 2.2-бандига асосан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. 1 Ушбу шартномаларнинг 2.1-бандида “Ижарага олувчи” нотурар бинодан фойдалангани учун “Ижарага берувчи”га ҳар ойда 102-сонли шартнома бўйича 13.500.000 сўм, 114-сонли шартнома бўйича 10.100.000 сўмдан ижара ҳақини тўлаши келишилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.5-бандига кўра, коммунал тўловлар бўйича чиқимлар ижарага берувчи томонидан тўланиши, электр энергияси, табиий газ, совуқ сувдан фойдаланганлик учун тўловлар “ижарага олувчи” томонидан ҳисоблагич кўрсатгичлари бўйича далолатнома тузилиб, ижара ҳаққига қўшиб тўлаб бориши белгиланган. 2025 йил 3 январда “кўчмас мулк объектини олиш-топшириш далолатномаси” асосида нотурар бино иншооти жавобгарга топширилган. Мазкур шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2025 йил 31 январдаги 68-сонли ҳисоб-фактура билан 7.965.000 сўм, 2025 йил 31 январдаги 38-сонли ҳисоб-фактура билан 12.629.031 сўм, 2025 йил 28 февралдаги 106-сонли ҳисоб-фактура билан 13.500.000 сўм, 2025 йил 28 февралдаги 136-сонли ҳисоб-фактура билан 2.640.897 сўм, 2025 йил 31 мартдаги 173-сонли ҳисоб-фактура билан 13.500.000 сўм, 2025 йил 30 сентябрдаги 747-сонли ҳисоб-фактура билан 2.838.226 сўм, 2025 йил 30 майдаги 329-сонли ҳисоб-фактура билан 10.100.000 сўм, 2025 йил 30 июндаги 431-сонли ҳисоб-фактура билан 4.134.000 сўм, 2025 йил 31 июлдаги 481-сонли ҳисоб-фактура билан 10.100.000 сўм, 2025 йил 31 августдаги 663сонли ҳисоб-фактура билан 3.092.167 сўм, 2025 йил 30 сентябрдаги 684-сонли ҳисоб-фактура билан 6.733.333 сўм, 2025 йил 30 апрелдаги 257-сонли ҳисобфактура билан 10.100.000 сўм, 2025 йил 30 июндаги 396-сонли ҳисоб-фактура билан 10.100.000 сўм, 2025 йил 31 августдаги 624-сонли ҳисоб-фактура билан 10.100.000 сўм, 2025 йил 31 мартдаги 207-сонли ҳисоб-фактура билан 2.774.448 сўм, 2025 йил 31 майдаги 360-сонли ҳисоб-фактура билан 5.149.000 сўм, 2025 йил 31 июлдаги 587-сонли ҳисоб-фактура билан 3.982.865 сўмлик, 2025 йил 30 апрелдаги 286-сонли ҳисоб-фактура билан 2.753.995 сўмлик жами 132.192.962 сўмлик ижара ҳақи ҳамда коммунал тўловлар ҳисобланган қарздорликлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. жавобгар томонидан эса қисман тўловлар амалга оширилгандан сўнг 83.342.940 сўмлик ижара шартномаси бўйича қарздорлик тўланмасдан келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган бўлса-да, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим 2 даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 573-моддасига кўра бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади деб кўрсатилган. ФКнинг 577моддасида бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида ижара ҳақининг миқдори назарда тутилиши лозим эканлиги, 578-моддасида эса бино ёки иншоотни ижарага берувчи томонидан топшириш ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиш тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топширишга доир бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилиши қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий (Олий суд) хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9-бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФКнинг 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилиши назарда тутилган. Ушбу қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартнома мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун шартноманинг 9.2-бандига асосан 12.500.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.2-бандига кўра, ижарага олувчи томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмагани учун ойлик ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб, кунига 0,5 фоиз миқдорида пеня қўшиб, ижарага берувчига тўлиқ тўлаб бериши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини 3 эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, келгусида унинг иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга олиб, неустойка миқдорини 4.200.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 83.342.940 сўм асосий қарз, 4.200.000 сўм пеня, 1.916.900 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 333, 573, 577, 578-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 83.342.940 сўм асосий қарз, 4.200.000 сўм пеня, 1.916.900 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Латипов 4