Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19227 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b3dcb34-a122-4f58-a7da-c1cd6f08e4a5 Claim ID PDF Hash 3f90c506668fe78b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 18-моддаси онуни 18 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
даъво аризаси ИПК 107-моддаси даъво аризаси ИПК 107 law
онуни 12-моддаси онуни 12 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19227-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ш.Шералиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 16 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаевнинг раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “БББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 119 412 494 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими устидан даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, даъвогар вакиллари А.Турдиев (раҳбар), адвокат А.Тўраев (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Салимова (тугатиш бошқарувчиси) иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “БББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 119 412 494 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 82 388 250 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни ундириш белгиланган. Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 ноябрдаги ажримини давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 16-бандида, умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлашлиги 1 белгиланганлиги, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандида, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланганлиги, агар жавобгар тугатилган бўлса даъвогар давлат божидан озод қилиниши, агар жавобгар тугатилмаган бўлса давлат божи жавобгардан ундирилиши лозимлиги, жавобгарни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ҳал қилув қароридан даъвогарнинг хабари бўлмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ажримини давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўради. Жавобгар вакили ишни қонуний ҳал этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 108-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи Наманган вилоят солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2504/9634-сонли иш бўйича 2025 йил 1 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб О.Салимова тайинланган. Бугунги кунда тугатиш ишлари давом этмоқда. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. 2 Қайд этилганларга асосан биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ 82 388 250 сўм давлат божи ва 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни даъвогардан ундиришни, даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлари билан келишмайди ва уларни асоссиз деб ҳисоблайди. Сабаби, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандида, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган бўлиб, жавобгар тугатилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 16-бандида, умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлашлиги белгиланган бўлиб, иш мазмунан кўриб чиқилмаган, даъво аризаси ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан, яъни жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозимлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Жавобгарни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ҳал қилув қароридан даъвогарнинг хабари бўлмаганлиги суд харажатларини жавобгардан ундиришга асос бўлмайди. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. 3 Пленум қарорининг 20-бандида суд ҳужжатининг фақатгина давлат божига оид қисми шикоят қилинган тақдирда, давлат божи тўланмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 823 883 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 280, 281-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилди: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. “ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 823 883 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган муддатда Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев Ҳайъат аъзолари Ш.Тўхтабоев А.Мухиддинов 4