← Назад
Решение #2833172 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| нинг | 25 | — | law | |
| онун | 24 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9789-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида даъвогар "*********" МЧЖнинг
жавобгар "*********" МЧЖдан 7 412 304 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ф.Қудратов (2024 йил 26 декабрдаги
245-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "*********" МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*********" МЧЖ (бундан буён
матнда - жавобгар)дан 7 412 304 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, кечиктирилган кун учун шартномага мувофиқ пеня
ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги
тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 11 июнда
279634/UzGTL- ON-25-402-сонли товарлар етказиб бериш тўғрисида умумий
қиймати 123 538 400 сўмни ташкил этувчи шартнома (кейинги ўринларда
"шартнома" деб юритилади) тузилган бўлиб, унга кўра “Буюртмачи”, яъни
даъвогар товар учун жами тўловларни амалга оширишини, "Ижрочи", яъни
жавобгар товарларни шартнома шартларига асосан етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз
вақтида бажарилмаган.
Шунга кўра, даъвогарга товарларни етказиб бериш кечиктирилган ҳар
бир кун учун жами 7 412 304 сўм пеня ҳисоблаган.
Даъвогарнинг мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилган кунлар учун
ҳисобланган пеняни тўлаб бериш юзасидан билдирилган талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб,
жавобгар томонидан ишларни бажариш муддати кечиктирилган кунлар учун
пеня ундиришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.2-бандида "Ижрочи ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан
тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида билдиришнома олинган пайтдан
бошлаб 10 иш куни мобайнида Буюртмачина товарни тақдим этиш
мажбуриятини олади.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар товарлар учун тўловни
2025 йил 14 июлда амалга оширган. Бироқ товарлар даъвогарга кечиктириб
еткаазиб берилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаган.
Даъвогар шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ "Буюртмачи" ва
"Ижрочи" ушбу шартнома шартларини бажармаганлик ва бузганлик учун
қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда
“Қонун”)нинг 25-моддасига асосан, товарларни етказиб бериш муддатлари
кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки
хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб
олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
лозимлиги белгиланган.
Ушбу Қонун 24-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик
учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик
чоралари қўлланилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 103-сонли Қарорининг 10-бандида, умумий қоидага кўра, қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25 — 32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд (Олий хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини
муҳокама қилиб, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини инобатга олиб, ундирилиши мумкин бўлган пеня миқдорини 1
200 000 сўмга камайтиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 200 000 сўм
пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 412 000 сўм давлат
божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*********" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "*********" МЧЖ
фойдасига 1 200 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ва 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов