← Назад
Решение #2833179 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1782-сонли иш
Судья: И.Х.Жураев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2025 йил 16 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“ҚОРАБУЛОҚ ОХАНГРАБОСИ” фермер хўжалиги ҳисобидан электр
энергиясидан бўлган 23 045 172 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили
И.Арзиқулов
(ишончнома
асосида),
жавобгар
раҳбари
А.Анорбоев(шахсий
маълумотнома
асосида),
жавобгар
вакили
Р.Ақюлова(ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “Даъвогар” ёки “Корхона” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ҚОРАБУЛОҚ
ОХАНГРАБОСИ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” ёки
“Истеъмолчи” деб юритилади) ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 23 045
172 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар
вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг 2025 йил 01 ноябрь
куни ҳолатига фойдаланилган электр энергияси учун 23 045 172 сўм
қарздорлиги
юзага
келганлигини
билдириб,
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъвогарнинг
даъвосига эътироз билдириб, судга банк тўлов топшириқномасини тақдим
қилиб, даъвогарнинг ҳисоб рақамига 5 000 000 сўм тўлов қилганлигини, бироқ
ушбу тўлов даъвогарнинг бошқа ҳисоб рақамига тўлов амалга оширилганлиги
боис 23 045 172 сўм асосий қарздорликдан чегириб ташланмаганлиги маълум
қилиб, даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар ва
жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, судга тақдим этилган ва
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб
юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар
энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. 2 ФКнинг 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 6 июнда 55471-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти
тўғрисида”ги шартнома (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади)
тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан электр таъминоти корхонаси
тармоқлар орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш
мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини
ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига
жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланидан
олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик
олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъво аризага
илова қилинган хисобварақ-фактураларга асосан даъвогар жавобгарга
туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб берган. Бироқ,
жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган муддат ва
миқдорларда тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Даъвогар томонидан ушбу
қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш тўғрисида жавобгарга юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар
жавобгардан қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия
истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга
мажбур. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи
қисмида агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса,
мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган. Даъвогар судга 23 045 172 сўм қарздорликни
ундиришни сўраса-да, бироқ жавобгар 2021 йил 28 декабрь кунги тўлов
топшириқномаси орқали 3 даъвогарнинг ҳисоб рақамига 5 000 000 сўм
тўловни амалга оширган. Бундан кўринадики даъвогарнинг 23 045 172 сўм
қарздорликни ундиришга оид талабининг 5 000 000 сўм қисми асоссиз
киритилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарниннг асосий қарзни ундиришга оид
талабини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 18
045 172 сўм қарздорликни ундиришни, даъвони қолган қисмини асоссиз деб
ҳисоблаб рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда
белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъвогар олдиндан давлат божи
тўловисиз даъво ариза киритган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ҚОРАБУЛОҚ ОХАНГРАБОСИ” фермер хўжалиги ҳисобидан
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 18 045 172
сўм асосий қарз ҳамда 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми рад қилинсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 100 000 сўм давлат божи ундирилсин. “ҚОРАБУЛОҚ
ОХАНГРАБОСИ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 360
903,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач,
ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик
муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
судья
И.Х.Жураев