Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4078 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID f3da46cb-3a25-4092-bf3e-092b8966825e Claim ID PDF Hash 18cfadf3a2ff7453... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4078-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 16 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, АТ “Халқ банки” вакили Ш.Зарипов (ишончнома асосида), “Odil F z E S” фермер хўжалиги вакили (раҳбар) О.Эргашов иштирокида, АТ “Халқ банки” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Odil F z E S” фермер хўжалигидан 124 745 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 14 042 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 138 787 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “Odil F z E S” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 124 745 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 14 042 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 138 787 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит қарздорлиги юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, қарздорликни тўлаш чораси кўрилаётганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 28 мартда 06-F/ lqb nk- 26338/24-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил пахта хомашёсини етиштириш мақсадида 2025 йил 1 апрелга қадар тўлиқ қайтириш шарти билан, 10 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 161 226 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жумладан, 2025 йил 6 ноябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги 124 745 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 14 042 000 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг кредит қарздорлиги 124 745 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 17 586 487,26 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 142 331 156,16 сўмни ташкил этади. Шу сабабли суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Odil F z E S” фермер хўжалигидан: - даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 124 745 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 14 042 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 775 740 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья М.Набиев