Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5125 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f3aacf8b-0216-4973-b7c6-888f9005cdc4 Claim ID PDF Hash f5e74e1c2dd6b67a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5125-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 16 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар Хххга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Чироқчи туман прокурори катта ёрдамчиси М.Абдуллаев қатнашувида, даъвогар раҳбари А.Бекназаров (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили Д.Алиқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида Қарши туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида видеоконференцалока режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххх (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 264.984.357 сўм бажарилган ишлари қийматини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Учинчи шахс Қашқадарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлиси муҳокамасига қадар маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмат бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида қурилиш пудрат ишларини бажариш ҳақида шартнома расмийлаштирилган бўлса-да, лекин мазкур шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, бу эса ўз-ўзидан битимнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келишини, фуқаролик кодексининг 114-116-моддалари талабидан келиб чиқиб, бажарилган ишлар учун форма-3 ва форма-5 расмийлаштирилиб тасдиқланганлигини, бажарилган қурилиш ишлари солиштирма далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланишини билдириб, шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, 264.984.357 сўмлик бажарилган ишлар қабул қилинганлигини тан олиб, даъвогарга ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. 1 Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил октябрь ойида санасиз 2-сонли бузиш ва жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш тўғрисида ҳамкорлик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида Қашқадарё вилоят Чироқчи туман ҳокимининг 2024 йил 02 октябрь куни № 28-4-66-Ф/24 фармоиши бўйича ПФ-134-сонли Фармонига асосан ушбу шартнома бўйича “Пудратчи” ташкилот томонидан “Буюртмачи”нинг буюртмасига ва тузилган лойиҳа смета ҳужжатларига асосан бир қатор туман мактабларининг (112,32,49,51,79,74,30,21,85,45-сонли мактаблар) эски яроқсиз биноларини тасдиқланган лойиха-смета ҳужжатлари асосида бузиш ишларини бажаришни ва “Додик” МФЙ ҳудудидаги 99-мактабда жорий таъмирлаш олиб боришини, “Буюртмачи” эса бажарилган барча ишларни қабул қилиб олишини ҳамда бажарилган жорий таъмирлаш ишлари ва бузиш учун қилинган харажатлар тўловини амалга оширишни ўз зиммасига олиши келишилган. Шартномада қурилиш пудрат ишлари қиймати 409.632.711 сўмни ташкил этиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича бажарилган ишлар учун Форма-3 ва Форма-5 расмийлаштириб, жавобгар томонидан тасдиқланиб, қабул қилинган. Тарафлар ўртасида 264.984.357 сўм қарздорлик бўйича тузилган солиштирма далолатнома ҳам жавобгар томонидан тасдиқланган. Даъвогарнинг жавобгарга бажарилган ишлари қийматини ундириш ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар бажарилган ишлари ҳақини ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб 2 олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, мазкур модданинг 2-қисмида эса пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Ишга жалб этилган учинчи шахс Ғазначилик бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотномада тарафлар ўртасида тузилган шартнома Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмат бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги қайд этилган. Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши белгиланган. Бироқ, шартнома тузилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгарнинг айби билан шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилиш тартиб-таомилларига риоя этилмасдан тўғридантўғри тузилган. ФКнинг 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган. Шунга кўра юқорида келтирилган лойиҳа-смета хужжатлари тузиш шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки 3 кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи хатбошида, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчига нисбатан товарларни(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, деб тушунтириш берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида келтириб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, суд шартномасини ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 264.984.357 сўм бажарилган ишлар ҳақини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 264.984.357 сўм бажарилган ишлар 4 қиймати, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига жавобгардан 5.299.687 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114,116-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 74, 112-113, 118, 166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Ххх ҳисобидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ўзаро тузилган 2024 йил 20 октябрда тузилган 2-сонли шартномани ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, 264.984.357 сўм бажарилган ишлари қиймати ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 5.299.687 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов 5