← Назад
Решение #2833201 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
****нинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
**** акциядорлик тижорат банкининг жавобгар **** масъулияти чекланган
жамиятидан 10 020 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар
иштирокисиз, суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
муддати ўтган кредит фоизидан 10 020 000 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Даъвогар судга 2025 йил 16 декабрь кунги илтимоснома тақдим қилиб,
даъвогар вакиллари бошқа суд мажлисида иштирок этаётганликлари сабабли
ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни ҳамда судга даъво
аризаси берилганидан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлигини баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни тарафлар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг илтимосномасини, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз
олувчи) ўртасида 2024 йил 27 май куни 3039-сонли кредит шартномаси (бундан
буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга тикув
дастгоҳлари сотиб олиш учун 84 ой муддатга (шундан 24 ой имтиёзли давр)
йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит
шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва
2
муддатда ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб,
жавобгарга шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган.
Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай,
даъвогар олдида 2025 йил 27 октябрь куни ҳолатига кредит фоизидан
10 020 000 сўм муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 9 октябрь куни талабнома
юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида
жавобгарга нисбатан судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўратсида низо кредит шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки жавобгар кредит
шартномаси тўлов графигига риоя қилмай, қарздорликка йўл қўйган. Булар
ишдаги шартнома, тўлов жадвали, маълумотнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар вакилининг 2025 йил 16 декабрь кунги илтимосномасига кўра,
судга даъво топширилганидан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 10 020 000 сўм фоиз қарздорлигини
ундиришни лозим топади.
3
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий тусдаги даъво
талабларидан даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (412 000 сўм)дан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклаб, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик
тижорат банки фойдасига 10 020 000 сўм кредит фоиз қарздорлиги ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****