Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11150 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e522b8a7-4bb3-4d2e-8430-00062159a732 Claim ID PDF Hash f9fd7d1bee18377e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунинг 25-моддаси онунинг 25 law
ФК 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2025 йил 14 августда тузилган 3575447-сонли электрон шартномани бекор қилиш ва 11 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари **** (2025 йил 16 декабрдаги 724-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 августда тузилган 3575447-сонли электрон шартномани бекор қилиш ва 11 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан тузилган шартномага асосан қуёш панели ўрнатиш учун жавобгарга 2025 йил 14 август куни 44 999 999 сўм маблағ ўтказиб берилганлигини, бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлигини, шартномани бекор қилиш бўйича дастур орқали жавобгарга 2025 йил 4 сентябрь куни таклиф юборилганлигини, бироқ жавобгар судга даъво ариза берилган 2025 йил 12 ноябрь кунига қадарли шартномани бекор қилиш таклифини акцептламай, тўланган маблағни қайтармаганлигини, суд жараёнида 2025 йил 4 декабрь куни жавобгар томонидан шартномани бекор қилиш таклифини тасдиқлаганидан сўнг шартнома ихтиёрий бекор қилинганлигини ва тўланган маблағлар қайтарилганлигини, бироқ қонунга асосан ҳисобланган 11 000 000 сўм пеня тўланмаганлигини билдиришиб, пеняни қонун доирасида ундириб беришни сўрашди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо 2 бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (буюртмачи) ва жавобгар (ижрочи) ўртасида махсус ахборот портали (миллий дўкон)да 2025 йил 14 август куни (лот 2511111441500854) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида 2025 йил 14 август куни 3575447-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага кўра жавобгар даъвогарга 44 999 999 сўмлик “GLOBAL SOLAR” номли қуёш панелларини етказиб бериши, даъвогар маҳсулотни қабул қилиб, тўловни амалга ошириш мажбуриятини олганлар. Шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар шартнома суммасининг 100 фоиз миқдорида тўловни Операторнинг ҳисобрақамига ўтказиб бериши, 2.2-бандида жавобгар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПда хабарнома олганидан бошлаб 3 иш кунида торварни етказиб бериши шартлиги белгиланган. Даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, 44 999 999 сўм тўловни 2025 йил 14 август куни тегишли ҳисобрақамга ўтказиб берган. Бироқ давобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармай товарни етказиб бермаган. Жавобгар шартномани ихтиёрий бекор қилиш юзасидан таклифларини махсус электрон портал орқали жавобгарга 2025 йил 4, 8, 16, 18 сентябрь, 18, 29 октябрь ва 19 ноябрь кунлари юборган. Бироқ жавобгар ушбу таклифларни оқибатсиз қолдирган. Шунингдек, даъвогарнинг 2025 йил 4 сентябрь куни ҳолатига жавобгардан 1 500 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 500 000 сўм пеня ундириш белгиланган. Шундан сўнг ҳам жавобгар мажбуриятларини бажармай, товарни 2025 йил 4 ноябрь кунига қадар етказиб бермаган ёҳуд шартномани ихтиёрий бекор қилиш таклифини акцептлаб, тўловни қайтармаган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунинг 25-моддасига асосланиб, мажбурият 2025 йил 14 сентябрь кунидан 2025 йил 4 ноябрь кунига қадар 50 кунга кечикканлиги сабабли ҳар бир кун учун 0,5 фоизда, яъни 11 000 000 сўм миқдорида пеня ҳамда шартнома шартлари жиддий бузилганлиги асоси билан шартномани бекор қилиш талаби билан 2025 йил 12 ноябрь куни судга даъво аризаси мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. 3 ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг 2025 йил 4 ноябрь куни ҳолатига даъвогар олдидаги 44 999 999 сўм асосий қарздорлиги иш ҳужжатларидаги тарафлар томонидан тасдиқланган шартнома, тўлов ҳужжатлари ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шартнома бўйича даъвогар томонидан ўтказилган 44 999 999 сўм тўловлар судга даъво киритилганидан сўнг, 2025 йил 18 ноябрь куни даъвогарга қайтарилган. Шартноманинг 3.5-бандида шартнома шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур шартнома талабларига мувофиқ ижро этилиши лозимлиги келишилган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунинг 25-моддасига кўра товарни етказиб бериш кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ва хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Жавобгар мажбуриятларини бажармаганлиги, пеня даъвогар томонидан қонун доирасида тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги боис, суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун 4 мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб кўрсатилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига номутаносиблигини, ўтказилган тўловлар жавобгар томонидан қайтарилганлигини инобатга олиб, талаб қилинган 11 000 000 сўм пеня миқдорини 1 550 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш талаби билдирилган. ФК 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Мазкур ҳолатда жавобгар шартнома шартларини жиддий равишда бузиб, даъвогарга шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказган. Булар ишдаги ҳужжатлар ва Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ўз тасдиғини топади. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, судга даъво киритилганидан сўнг жавобгар даъвогаринг махсус электрон миллий дўкон портали орқали шартномани бекор қилиш ҳақида юборган таклифини 2025 йил 4 декабрь куни акцептлаши натижасида шартнома ихтиёрий равишда бекор қилинган. Шу боис, суд даъвонинг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш талабини рад қилишни лозим топади. 5 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, номулкий тусдаги даъво талабларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг (412 000 сўм) 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига 1 550 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига (11 000 000 х 2% = 220 000 + 1 та номулкий талаб БҲМнинг 10 баравари 4 120 000) 4 340 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 73, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** фойдасига 1 550 000 сўм пеня, 4 340 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****