Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2504/6350 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение MANGUZAR DIZEL Ответчик / Подсудимый Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш
Source ID a2dd8e2b-a418-4432-97e9-a56a6802ce38 Claim ID PDF Hash 2cec5da045c2f812... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 033 символов
4-1904-2504/6350-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 16 декабрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, Қумқўрғон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Зикиров қатнашувида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MANGUZAR DIZEL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси ҳисобидан 102 000 000 сўм асосий қарз, 51 000 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Худойбердиев (2025 йил 5 январдаги 2-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Амиров (2025 йил 25 августдаги 146-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда – палата деб юритилади) даъвогар “MANGUZAR DIZEL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси (кейинги ўринларда матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 102 000 000 сўм асосий қарз, 51 000 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвонинг асосий қарз ундириш қисми бўйича Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 августдаги 4-1904-2301/2722-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинганлигидан ҳабари бўлмаганлигини, шу боисдан даъвони пеня ундириш қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурор даъвони асосий қарз ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳамда пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Суд мажлиси тайинланган жой, кун ва вақти ҳақида Сурхондарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ажрим нусхасини олган бўлсада, суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, ғазначилик хизмати бўлими судга 2025 йил 16 октябрдаги 58-сонли хат билан мурожаат этиб, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 13 февралдаги 17-сонли шартнома Жарқўрғон туман Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб, ишни бўлим ходими иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни палата ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони асосий қарз ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 13 февралда 17-сонли нефт маҳсулотларини етказиб бериш шартномаси тузилиб (электрон) имзоланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида “Етказиб берувчи” “Истеъмолчи”нинг буюртмаси асосида тегишли русум ва миқдордаги нефт маҳсулотларини етказиб бериши, “Истеъмолчи” эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятларини ушбу шартномада келишилган шартларда бажаришни ўз зиммасига олган. 2 Даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгарнинг талабига кўра 2023 йил 14 февралдаги 19-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 67 500 000 сўмлик, 2023 йил 29 мартдаги 50-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 60 000 000 сўмлик ҳамда 2023 йил 31 майдаги 85-сонли ҳисобварақфактурага асосан 34 500 000 сўмлик дизел ёқилғиси маҳсулотларини етказиб берган бўлсада, жавобгар томонидан 19 ва 50-сонли ҳисобварақ-фактуралар қабул қилиниб, 85-сонли ҳисобварақ-фактура қабул қилинмасдан, тегишли ишончномалар асосида олиб кетилган маҳсулотлар ҳақи қисман тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 162 000 000 сўмлик нефт маҳсулоти етказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан 2023 йил 18 апрелда 40 000 000 сўм, 2023 йил 27 апрелда 20 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилиб, қолган 102 000 000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги 2025 йил 25 августдаги 10-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан, даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа 3 мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд, жавобгар вакилининг тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлмидан рўйхатдан ўтмаганлиги учун ҳақиқий ҳисобланмаслиги, жавобгар давлат муассасаси ҳисобланганлиги сабабли даъвони рад этиш тўғрисидаги важига қўшилмайди. Чунки, Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 2023 йил 14 августда 2241778-сон билан давлат рўйхатига олинган Низом асосида Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси сифатида қайта ташкил этилган бўлиб, муассаса унитар корхонанинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар корхона қайта ташкил этилишидан олдин тузиб имзоланган, у пайтда корхона давлат муассасаси шаклида бўлмаган, шу боисдан тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтиши шарт бўлмаган. Гарчанд, тарафлар ўртасида тузилган ҳужжатларда жавобгарнинг ташкилий шакли давлат муассасаси шаклида кўрсатилган бўлсада, юқорида қайд этилган низомга кўра корхонанинг ташкилий шакли унитар корхона шаклида бўлган. Тарафлар ўртасида тузилган шарноманинг 7.4-бандида шартнома томонлар ўртасида имзоланган ва агар “Истеъмолчи” бюджет ташкилоти бўлса, бунга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Молия визирлигининг ҳудудий ғазначилигидан рўйхатдан ўтган кундан кучга киради ва 2023 йил 31 декабргача амал қилади деб келишилган бўлиб, тарафлар ўртасида шартнома имзоланган вақтда жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланмаган. Бундан ташқари, суд жавобгарнинг даъвогар томонидан 2023 йил 31 майда юборилган 85-сонли ҳисобварақ-фактура тасдиқланмаган деган важи билан ҳам қўшилмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи қисмида товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 31 майдаги 85-сонли электрон ҳисобварақ-фактурада қайд этилган 34 500 000 сўм жавобгар томонидан тасдиқланмаган, шунингдек рад ҳам қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги 489-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича 4 эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бундан кўринадики, ушбу электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган деб ҳисобланади ва маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқлайди. Бироқ, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 августдаги 4-1904-2301/2722-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (ҳозирги давлат муассасаси) ҳисобидан “MANGUZAR DIZEL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 102 000 000 сўм етказиб берилган маҳсулот қиймати, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати ва Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгардан 2 040 000 сўм, даъвогардан 400 000 сўм давлат божи ундирилган. Ушбу ҳал қилув қарори ҳозирги кунда қонуний кучда ҳисобланади. ИПКнинг 110-моддаси биринчи банди 2-қисмида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. Шу боисдан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан 51 000 000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандида томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунига биноан жавобгар бўладилар деб келишилган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 5 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги ва пеня миқдори тўғри ҳисобланганлиги даъвогар томонидан тақдим этилган 2025 йил 13 октябрдаги 26-сонли маълумотнома (пенянинг ҳисоб-китоби маълумотномаси) билан ўз исботини топади. Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 7 200 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 200 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, Республика бюджетига даъвогардан 2 040 000 сўм ҳамда жавобгардан 1 020 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 74, 110, 118, 170, 176, 179, 180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогарнинг жавобгардан 102 000 000 сўм асосий қарз ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. 6 Жавобгар “Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “MANGUZAR DIZEL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 200 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига даъвогар “MANGUZAR DIZEL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 040 000 сўм; Жавобгар “Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси ҳисобидан 1 020 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Усмонов 7