← Назад
Решение #2833244 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| зР ИПК | 12 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4980-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 16 декабрь
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, даъвогар
“DIDOSA PAINT” МЧЖ жавобгар “EUROAZIYA MOTORS” МЧЖ ҳисобидан
10 599 904 сўм асосий қарз, 1 059 990 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Т.Куртулмаз
(раҳбар) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“DIDOSA PAINT” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “EUROAZIYA MOTORS” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 10 599 904 сўм асосий қарз, 1 059 990 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб қувватлаб, етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар томонидан
даъво талабидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 10 599 904 сўм асосий қарз,
1 059 990 сўм пеня юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг
127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
эшитиб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият
ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига
путур етказмаслиги шарт.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ЎзР ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиқган.
ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 14 мартда умумий қиймати 336 000 000 сўмни ташкил
этадиган 9-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, ижрочи
(даъвогар) шартномада кўрсатилган “турли хил ассортиментга эга бўёқлар”
(бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериши, мижоз
(жавобгар) маҳсулотларни қабул қилиш ва улар учун шартномага мувофиқ
ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
ҳисоб-фактураларга асосан жами 57 410 304 сўмлик маҳсулотлар етказиб
берилган, бироқ шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлари
жавобгар
томонидан
қисман
бажарилиб,
жами
46 810 400 сўм тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар
олдида 10 599 904 сўмлик қарздорлик вужудга келган.
Шунингдек, даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби
билан юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан 10 599 904 сўм асосий қарз,
1 059 990 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш
бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган
ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар
тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган
бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган
товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга
57 410 304 сўмлик маҳсулот етказиб берган ва тарафлар ўртасида
2023 йилда 9, 12, 15, 16, 30, 123-сонли хисоб-фактуралар тасдиқланган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот бўйича қисман, яъни
46 810 400 сўм (11 810 400 сўм+35 000 000 сўм) тўловлар амалга оширилган,
натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 10 599 904 сўм асосий қарз вужудга
келган. шбу қарздорлик бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаган.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 10 599 904 сўм асосий қарзнинг
мавжудлиги ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги
ишдаги
мавжуд
ҳужжатлар,
ҳисоб-фактуралар
ва
таққослаш
далолатномалари ҳамда даъвогар вакилининг суд жараёнидаги
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 10 599 904 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб хисоблайди ҳамда уни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан
шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмай, тўланиши лозим бўлган
тўлов
суммаси
судга
мурожаат
қилингунга
қадар
тўланмай
кечиктирилганлиги сабабли жавобгардан 1 059 990 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
32-моддасига кўра, Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, мазкур шартномада қайд этилган
тўловларни ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, сотиб олувчи мазкур шартнома
тарафлар ўртасида имзоланган пайтдан 5 иш куни мобайнида маҳсулот
нарҳининг 100% миқдорида олдиндан тўловларни амалга ошириши
белгиланган.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган 2023 йил 9 ноябрдаги 123-сонли хисоб-фактурага асосан
10 599 904 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлиб, ушбу ҳисоб-фактура
жавобгар томонидан тасдиқланса-да, тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган.
Гарчи, бугунги кунга қадар ушбу қарздорлик жавобгар томонидан
тўланмай, кечиктириб келинаётган бўлса-да, даъвогар қонунчилик
талаблари ҳамда шартнома шартлари бўйича ҳисобланиши лозим бўлган
миқдордан ҳам кам миқдорида, яъни 1 059 990 сўм пеня ундиришни сўраган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талаби асосли асосли деб хисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 437, 449моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар “DIDOSA PAINT” МЧЖнинг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “EUROAZIYA MOTORS” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “DIDOSA PAINT” МЧЖ фойдасига 10 599 904 сўм асосий қарз,
1 059 990 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Р.Музаффаров