Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/3842 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Q m shi r ll l s vd
Source ID d75aeb43-93b4-4f94-b1b9-a70482019e6e Claim ID PDF Hash 523de253631d345f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 19-моддаси онуни 19 law
онунининг 23-моддаси онуни 23 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
иш имкони борлиги сабабли ИПКнинг 171-моддаси иш имкони борлиги сабабли ИПК 171 law
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/3842-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Махмудов Кассация инстанцияси маърузачи судья Д.Рахимов судида ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 16 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида М.Астановнинг раислигида, судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси вакили Т.Казаков (ишончнома асосида) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Q m shi r ll l s vd ” масъулияти чекланган жамиятига томонидан келтирилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга вилоят судининг биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризачи “F rm ts vtik m hsul tl ri vfsizligi m rk zi” давлат муассасаси жавобгар “Q m shi r ll l s vd ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, унда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 24 июнда берилган 095022-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга 2023 йил 24 июнда берилган 095022-сонли лицензия бекор қилинган ва суд харажатларини ундириш белгиланган. Мазкур суд ҳужжатидан нисбатан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суднинг 2025 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, лицензияни тиклаб беришни сўраган. Суд муҳокамасига қадар жавобгар қўшимча ҳужжатларни топиб судга тақдим этиш учун вақт талаб этиши сабабли ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили шу вақтга қадар кассация шикояти бир неча бор кўрмасдан қолдирилганигини, ушбу муддат ичида ҳужжатларни йиғиш мумкинлигини билдириб, илтимосномани рад қилишни, текшириш давомида дорихонанинг савдо залидан олинган 5 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари 3 турдаги яроқлилик муддати ўтган дори воситалари, 3 турдаги дори воситаларини мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек, 2 турдаги дори воситалари амалдаги тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестрида қайд этилмаганлиги, 3 турдаги яроқлилик муддати ўтган (сифатсиз) дори воситалари дорихона савдо залида сақланаётганлиги аниқланганлигини, биринчи инстанция суди асосли қарор қабул қилганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини рад қилишни, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ҳал қилув қарорини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жавобгарга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун 2023 йил 24 июнда 095022-сонли лицензия берилган. Аризачи томонидан судга тақдим этилган лицензияда унинг амал қилиш муддати 2023 йил 24 июндан 2028 йил 24 июнгача этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2025 йил 01 апрелдаги 129-000-598-сонли текширув коди ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси директорининг 2025 йил 2 апрелдаги корхона фаолиятида ваколатли органини хабардор қилган ҳолда текширув ўтказиш тўғрисидаги 166-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилган. Жавобгар фаолиятида 2025 йил 02 апрель куни текшириш ўтказилиб, натижасига кўра, 85-сонли далолатнома тузилган. Далолатномага кўра, дорихонанинг савдо залидан 5 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари 3 турдаги яроқлилик муддати ўтган дори воситалари корхона ишончли вакили Б.Дониёров билан биргаликда сифат назорати ўтказиш учун ўртача намуналарни танлаб олинган. Аризачининг 2025 йил 28 апрелдаги маълумотнома ва хулосасига кўра, корхонага тегишли дорихонанинг савдо залидан олинган 5 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари 3 турдаги яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг, 3 турдаги дори воситаларини мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек, 2 турдаги дори воситалари амалдаги тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестрида қайд этилмаганлиги, 3 турдаги яроқлилик муддати ўтган (сифатсиз) дори воситалари дорихона савдо залида сақланаётганлиги аниқланган. Шунингдек, жавобгар раҳбари 2025 йил 2 аперль куни юқоридаги ҳолат тўғрилигини, текширув ва текширувчилардан эътирози йўқлиги тўғрисида тушунтириш хати ёзиб берган. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида” Қонуни 19-моддаси олтинчи қисмига кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи реализация қилиш тақиқланиши белгиланган. Ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди талабларида ҳам қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона” Низомга 29-иловада “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Паспорти” 9-бандининг б-кичик бандига биноан дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик талаблари ва шартлари қўйилган, Паспортнинг 12-бандига кўра, ушбу талаб ва шартлар қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар ҳисобланди. “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасини учинчи қисмида, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш тақиқланиши белгиланган. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён Қонун деб юритилади) 14-моддасининг еттинчи хатбошисига кўра, лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар лицензияларни бекор қилади ёки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасини биринчи қисмини ўнинчи хат бошига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ўн иккинчи бандида, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона” Низомнинг 29-иловасини 9-бандини “б” кичик бандида, дори воситалари ва тиббий буюмлар мувофиқлик сертификатларсиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтика маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-197-сонли қарорининг 7-бандини “а” кичик бандида, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаи шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этиш қайд этилган. Шунингдек, ушбу банднинг иккинчи хат бошида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ вазифа ва функцияларини бажаришга доир ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши қайд этилган. Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди ариза талабини қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Шунингдек, жавобгар қўшимча ҳужжатларни топиб судга тақдим этиш учун вақт талаб этиши сабабли ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати жавобгар томонидан бир неча бор шикоятлар берилганлигини, бироқ шикоят кўрмасдан қолдирилганлиги, ушбу муддат оралиғида етарли даражада ҳужжатлар йиғиш имкони борлиги сабабли ИПКнинг 171-моддаси биринчи қисмида кўрастилган ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ишни кўришни кейинга қолириш тўғрисида илтимосномани рад қилишни лозим топди. ИПКнинг 169-моддаси учинчи қисмида суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини биринчи қисмини ўн тўққизинчи бандида, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўловидан озод қилинганлиги белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, у томонидан олдиндан тўланган почта ҳаражатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни, тарафларни давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни, иш видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини биринчи қисмини ўн тўққизинчи банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 171, 118, 301-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: “Q m shi r ll l s vd ” масъулияти чекланган жамиятининг ишни кўришн кейинга қолдириш тўғрисида илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. “Q m shi r ll l s vd ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “Q m shi r ll l s vd ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта ҳаражатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Тарафлар давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Жавобгар “Q m shi r ll l s vd ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари: М.Бозоров Д.Рахимов