← Назад
Решение #2833269 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3829-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 16 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари
Ж.Бафоев, жавобгар вакили Ш.Саломов(ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар “Ғолибжон шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Агробанк” АТБга нисбатан тарафлар ўртасида
2020 йил 27 январда тузилган 42-сонли кредит шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ғолибжон шароб савдо” масъулияти чекланган жамияти (матнда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Агробанк” АТБ (матнда “жавобгар” ёки “банк” деб юритилади)га
нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 27 январда тузилган 42-сонли кредит
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган палата вакили даъво талабини қувватлаб,
банк томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилганлигини, ортиқча
маблағлар ундириб олинганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, банк томонидан шартнома шартлари қўпол равишда
бузилганлигини, ортиқча маблағлар ундириб олинганлигини маълум қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига
нисбатан ўз эътирозларини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришга асос
йўқлигини билдириб, уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 27
январда 42-сонли кредит шартномаси тузилган. Ғиждувон туманидаги 3-сон
давлат нотариусининг 2020 йил 10 февралдаги кўчмас мулкни гаровга қўйиш
шартномасига асосан “Sh ms m hn t b d b r k ” МЧЖга қарашли Ғиждувон
туман А.Қоҳҳор МФЙ Ғиждувон Эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган
300 м2га эга бўлган мулки гаровга қўйилган. Тўловлар вақтида тўланмагани
учун Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 4-2003-2002/816-сонли иши
бўйича 21.01.2021 йилда ҳал қилув қарори чиқарилган. АТБ “Агробанк”
томонидан гаровга қўйилган мулк 2025 йил 16 майда балансга олинган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 27 январдаги 42-сонли кредит
шартномасининг амал қилиш муддати 2021 йил май ойигача деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 354-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролар ва
юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
ФК 382-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
ФК 383-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмига кўра, шартнома
тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача
тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан
англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг
ўзгартирилишига шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга зид бўлган
ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган шартлар асосида
бажариш учун талаб қилинадиган харажатлардан анча ортиқ зарар
келтирадиган фавқулодда ҳолларда суд қарори билан йўл қўйилади.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Олинган кредит суммаси 1 500 000 000 сўм, тўловлар амалга оширилган
суммаси 605 000 000 сўм, кредит қарздан 981 434 575 сўм қолдиқ, гаров мулки
2 000 000 000 сўмга баҳоланган. Кадастр рақами 20.11.01.13.01.0242 умумий ер
майдони 3000 м2га эга бўлган мулк АТБ “Агробанк” томонидан балансга қабул
қилиб олингандан кейин банк томонидан фарқи қайтариб берилмаган.
ИПК 66-моддаси талабларига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Кодекснинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18
декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 21-бандида судларга
тушунтирилсинки, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги
ишларни кўриб чиқишда агар суд шартнома тузилмаганлигини ёки
шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлигини аниқласа, у даъвони рад
этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади деб тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ гаров
мулки АТБ “Агробанк” томонидан 2025 йил 16 майда балансга олинган ва шу
санадан бошлаб шартноманинг барча мажбуриятлари амалда бажарилганлиги
сабабли амал қилиш муддати тугаган.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг г” кичик
бандига кўра, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш
вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли,
олдиндан тўланган почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни,
даъвогардан давлат бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Олий суд
депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 170, 176179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Ғолибжон шароб савдо” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА
харажати ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм давлат божи даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят (протест келтириш) мумкин.
Судья
О.Жамилов