Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8403 Дата решения 16.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e3088a7c-33d3-4ac8-b9e3-adc2da034428 Claim ID PDF Hash 020d303bd6fdd8a4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти хисобидан 33 600 000 сўм асосий қарз, 3 360 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** масъулияти чекланган жамияти (бундан бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида 2025 йил 13 март куни тузилган 18 сонли газаблок қурилиш маҳсулотини етказиб етказиб бериш ҳақидаги шартнома бўйича юзага келган 33 600 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 3 360 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Даъвогар судга даъводан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этиб, даъво асоссиз киритилганлиги сабабли даъводан воз кечиш аризасини қабул қилишни ва ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмаган бўлса-да, 2025 йил 9 декабрь кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талаби асоссизлиги сабабли рад қилишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК) 170-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Даъвогар судга 2025 йил 4 декабрдаги 34-сонли даъводан воз ҳақидаги аризасини судга тақдим этди. ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатиши кўрсатиб ўтилган. Суд даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонунчилик ҳужжатларига хилоф эмаслигини, ариза ваколатли шахс томонидан имзоланганлигини ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг воз кечганлигини инобатга олиб, иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга асосан суд, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва мазкур иш бўйича даъвогар томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 157, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: 4-1602-2501/8403-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. **** масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****