← Назад
Решение #2833281 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9201-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 16 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
А.Абдуллаевнинг
котиблигида,
даъвогар
**** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
****масъулияти
чекланган жамиятидан 100.500.000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган ишни жавобгар вакиллари Ж.Нурматов ва Б.Эшпулатов
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
****масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан
100.500.000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок
этмамади, суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра ишни унинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвони тан олмасдан,
даъвогар томонидан ҳақиқатда жавобгарга кафиллик шартномасига кўра
100.500.000 сўм пул маблағлари қайтариб бермаслик шарти билан кўчириб
берилганлигини, бу ҳақда кафиллик шартномасида ўзаро келишилганлигини
тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг 4-2001-2502/8333-сонли иш бўйича 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир
иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишлари давомида
даъвогар томонидан жавобгарга банк томонидан ажратилган кредит таъминоти
сифатида тузилган 2023 йил 20 июндаги 6-сонли кафиллик шартномасига асосан
2023 йил 20 июндаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарнинг
кредит қарзи учун 100.500.000 сўм пул маблағларини кўчириб берилганлиги,
бироқ мазкур пул маблағлари қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогар тугатиш
бошқарувчисининг мазкур пул маблағларини қайтариш ҳақидаги юборган
талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФК 295-моддасига кўра, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг
ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга
тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда
қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган
суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан
кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. афил
мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга бўлган талабни
тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган
ҳуқуқларни бериши шарт. Ушбу моддада белгиланган қоидалар агар қонунда
ёки кафилнинг қарздор билан шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қўлланилади.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг
1-бандига кўра, кафил (жавобгар) кредитор (банк)нинг талабига кўра кредит
шартномаси бўйича қарздор (даъвогар)нинг асосий қарз, воситачилик ҳақи,
фоизлар ёки бошқа тўловлар бўйича мажбуриятларини бажариш юзасидан
қайтариб олинмайдиган ва ҳеч қандай шарт қўйилмайдиган мажбурият олиши
келишилган. Бундан кўринадики, кафиллик шартномасига асосан даъвогарнинг
жавобгарга банк олдидаги кредит қарзи учун кўчириб берилган пул маблағлари
келгусида регресс тартибда талаб қўйиш ҳуқуқисиз ҳадя сифатида кўчириб
берилган. Бинобарин, тарафлар ўртасидаги ушбу кафиллик шартномаси бекор
қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогар
томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини унинг зиммасига
юклашни ва даъвогардан тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджетига
2.010.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси
орқали республика бюджетига 2.010.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев